Latest news

23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  0 23:10"Челси" — ПСЖ. Таркиблар маълум  10 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  121 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1

"Қўқон-1912": Назорат учрашувида "қизиллар" ғолиб News

"Қўқон-1912": Назорат учрашувида "қизиллар" ғолиб

Tags :  Қўқон-1912
Янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун биринчи йиғинни якунлайди.

Бугун жамоа 2015 йил якунлари ва янги йил муносабати билан тадбир ўтказади.

Кеча эса жамоамиз иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйнади. Қўқонда “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган учрашувда “Қизиллар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйинни биринчи бўлими деярли тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа навбат билан устунликни қўлга киритишга ҳаракат қилишди. “Қизиллар” сафида тўп сурган Отабек Ҳайдаров ва Отабек Зокировлар мухлислар олқишига сазовор бўлишди. “Яшиллар” шарафини ҳимоя қилган Руслан Матниёзов ҳам ўзининг мароҳатини намойиш этди. Руслан бир сафар жамоасини  муқаррар голдан сақлаб қолди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Иззат Ғаниев томонидан оширилган тўпни Отабек Зокиров дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди. 17-дақиқага келиб ҳисоб тенглашди. Азизхон Ибрагимовнинг пасидан сўнг, Муҳаммаданас Ҳасанов мувозанатни тиклади. Бўлим якунланиш арафсида Отабек Ҳайдаров “Қизиллар”ни яна олдинга олиб чиқди. Ориф Мамажоновнинг узатмасини Ҳайдаров голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда  бош мураббий ёшларни синаб кўриш мақсадида 16 ёшли Иброҳим Мухторовни Нодир Қўзибоев ўрнига майдонга туширди. Сўнгра,  Аброр Раҳмонов ўрнига Достон Мелиқўзиев,  Хайрулла Жакбаров ўрнига Жамшид Раҳмоновлар майдонга тушишди.

2-бўлимни деярли ярмини қизиллар бир  киши кам бўлиб  ўтказишди . Жароҳат олган Ориф Мамажонов майдонни эрта тарк этди.

Шунингдек, жароҳати боис етакчи ўйинчилар Носир Отақўзиев, Азиз Тўхтабоев ва бетоблиги сабабли дарвозабон Андрей Баклановлар ўйинни томошабин сифатида кузатишди.

Мухлисларга нотаниш бўлган Хайрулла Жакбаров ва Жамшид Раҳмонов маҳаллий ёшлардан бўлиб, мураббийлар кўригидан ўтишмоқда.

Жамоамиз кеча ўтган мавсумда жамоанинг асосий таркибида ўйнаган, шу кунда қадар жамоа билан бирга бўлиб турган барча футболчилар билан янги шартномаларни имзолади. Янги келган Отабек Зокиров ва Иззат Ғаниевдан ташқари ҳамма футболчилар билан шартномалар 2 йил муддатга тузилди.

Айтганча, ўйинни 200 нафарга яқин томошабин бевосита стадионда кузатиб боришди.

Назорат учрашуви

“Қизиллар” – “Яшиллар” 2:1

Голлар: Отабек Зокиров – 9. Отабек Ҳайдаров – 38. – Муҳаммаданас Ҳасанов – 17.

“Қизилар”: Азиз Ашуров (Ислом Абдуллаев), Лазиз Назиров, Исмоил Охунжонов, Авазхон Маматхужаев, Маъруф Зокиржонов, Иззат Ғаниев, Баҳодир Акрамов, Нодир Қўзибоев (Иброҳим Мухторов), Ориф Мамажонов, Отабек Зокиров, Отабек Ҳайдаров.

"Яшиллар": Руслан Матниязов, Ойбек Нурбоев, Илья Ильин, Ойбек Рустамов, Жалил Кимсанов, Фурқат Ҳасанбоев, Иқбол Маликжонов, Хайрулла Жакбаров (Жамшид Раҳмонов), Азизхон Ибрагимов, Аброр Раҳмонов (Достон Мелиқўзиев), Муҳаммаданас Ҳасанов.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика