Latest news

14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  0 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  1 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  8 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  17 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  10 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  5 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  14 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4

“Қўқон-1912” – “Насаф” превью News

“Қўқон-1912” – “Насаф” превью

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 4 март куни “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади. Қуйида мазкур ўйинга бағишланган айрим маълумотлар билан танишинг.

15-учрашув арафасида

Бу жамоалар шу кунга қадар олий лигада жами 14 бора тўқнаш келишган. Тўртта беллашув қўқонликлар фойдасига якунланган.  10 та ўйинда қаршиликлар ғолиб чиқишган. Бирор марта дуранг натижа қайд этилмаган.  Тўплар нисбати-30:18 “Насаф” фойдасига. Ўтган йили Қўқонда ўтказилган баҳсда “Насаф” 2:1 ҳисобида ғалабага эришган. Ўзаро ўйинларда қўқонликлар 12 очкони қўлга киритишган. “Аждарлар” ҳисобида очколар сони эса 30 тани ташкил этади.

Қўқонда бўлиб ўтган учрашувлар:
26.08.2016
Қўқон – 1912 – Насаф – 1:2

16.08.2015
Қўқон – 1912 – Насаф – 1:3 (0:1)

18.08.2003
Қўқон-1912 – Насаф – 3:0 (0:0)

09.06.2002
Қўқон-1912 – Насаф – 3:0 (0:0)

30.09.2000
Темирйўлчи – Насаф  – 1:2

Факт: Қўқонда ўтказилган  еттита учрашувнинг тўрттасида жамоамиз ғалаба қозонган. 2002 ва 2003 йилги баҳсларда йирик ғалаба қайд этилган.

Ҳакамлар
“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувини Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Олий лига
1-тур
“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Насаф” (Қарши)
Бош ҳакам
: Равшан Эрматов (Тошкент)
Ёрдамчи ҳакамлари: Абдуҳамидулло  Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
Захира ҳаками: Аҳмад Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов (Тошкент).

Учрашувнинг бошланиш вақтлари

4 март куни бўлиб ўтадиган беллашув соат 15:30да бошланиши белгиланган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика