Latest news

19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  1 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  2 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  1 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  11 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0

"Қўқон-1912" жамоаси аъзолари "Мурувват уйи"га ташриф буюришди News

"Қўқон-1912" жамоаси аъзолари "Мурувват уйи"га ташриф буюришди

Кексалар ва беморлар холидан хабар олиш, уларга мурувват кўрсатиш, ўзбек халқига хос урф-одатлардан биридир.

Бугун Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоасининг барча футболчилари ҳамда мураббийлар штаби, Қўқондаги "Мурувваат уйи"га ташриф буюришди.

Ташрифдан мақсад мавсум старти олдидан мурувват уйида яшовчиларнинг холидан хабар олиб, ўксик кўнгилларига малҳам бўлиш ҳамда уларни футбол учрашувларига таклиф қилиш эди.
Футболчиларнинг ташрифи, уларнинг берган кичик совғалари "Мурувват уйи"да яшовчи инсонларни шу қадар қувонтирдики, буни кўрган ҳар бир инсон таъсирланади.

Учрашув чоғида жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов, футболчи Суҳроб Бердиевлар сўз олиб бундай учрашувлар давомли бўлишига умид билдирдилар. Жамоа аъзолари мурувват уйидагиларни "Марказий" стадионидаги ўйинларга таклиф қилишди. Мурувват уйида ҳам кўплаб футбол ихлосмандалари борлиги бизни қувонтирди. Улар ўзлари ёқтирган футболчилар билан дилдан суҳбат қуриб, бирга эсдалик учун суратларга тушишди.

"Мурувват уйи"да яшовчи ёши улуғ инсонлар футболчиларга бошланаётган мавсумда омад тилаб дуо қилишди. Футболчилар бу масканга яна келишни ният қилиб қайтишди.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика