«Қўқон-1912» жамоаси легионер футболчи билан шартномани узайтирди
16 dec 10:27
News
«Қўқон-1912» жамоаси легионер футболчи билан шартномани узайтирди
«Қўқон-1912» жамоаси Eгор Кондратиук билан келишувни икки йилга узайтирди.
Легионер футболчи энди қўқонликлар сафида 2026 йилнинг сўнггига қадар қолади.
Шу муносабати билан клуб матбуот хизмати Эгор Кондатиук билан қисқа интервью ташкил қилди.
«Менимча ўтган мавсум яхши ўтди. Ярим мавсум давомида жамоа атиги биттагина мағлубиятга учрадик. Керакмас учрашувларда дуранг ўйнаб, кўплаб очколарни йўқотдик, бироқ вазифани бажардик.
Жамоага илк кунлардан киришиб кетдим. Ўзимни қўқонлик ҳис қилишни бошладим.
Жамоа Суперлигага йўл олганидан сўнг жамоа раҳбарияти билан кўришдик ва янги келишувга эришдик. Кетишдан маъно йўқ деб ўйлайман. Чунки бу йил жамоа Суперлигада ўйнайди. Суперлига баҳсларида ҳам яхши ўйинларни кўрсатиб, жамоага фойдам тегишини истайман», — деб фикр билдири Кондратиук.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments