Latest news

01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0 01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  0 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  9 00:34Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз"  5 00:31"Комо" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 23:54Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз"  6 23:15Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади"  12 23:05"Ливерпуль" "Брентфорд" етакчисига даъвогар  0 22:27"Атлетико" 22+4 млн евро эвазига италиялик футболчини харид қилди  0 22:02Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди  76 21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  12 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  191

"Қўқон-1912": Жамоамизнинг умидли ёшлари News

"Қўқон-1912": Жамоамизнинг умидли ёшлари

Tags :  Қўқон-1912
Мамалакатимизда Қўқон футбол мактабининг ўз ўрни бор десак муболаға бўлмайди. Футболимиз ватани дея эътироф этиладиган масканда иқтидорли футболчилар етишиб чиқиши анъанага айланган.

Ўтган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлар сафида ҳам бир қатор иқтидорли футболчилар тўп суришди. Айнан мана шу ўйинчиларнинг саъй-ҳаракатлари эвазига ўринбосарларимиз Ёшлар лигасида 7-ўринни қўлга киритишди.

Бугун уларнинг айримлари билан таништириб ўтамиз.

Иқбол Маликжонов 1995 йил 8 ноябрь куни туғилган. 20 ёшли футболчи якунига етган мавсумда ўринбосарларимиз сафидаги ўзининг ишончли ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонди. Унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилган мураббийлар Иқболни баъзан асосий таркибга ҳам қўшишди. У тез-тез асосий таркиб машғулотларида иштирок этади.

Авазхон Маматхўжаев 1995 йил 4 июнь куни туғилган. Бу футболчи ҳам ўринбосарларимизнинг еттинчи ўринни қўлга киритишида катта ҳисса қўшди. Маматжўжаев йиғинлар чоғида асосий таркиб билан бирга машғулотларда иштирок этиб турди. У бир неча бор ўртоқлик учрашувларда майдонга тушди.

Муҳаммаданас Ҳасанов 1996 йил 22 январь куни туғилган. Қўқонда яна бир иқтидорли ҳужумчи етишиб чиқаётганини Муҳаммаданас Ҳасанов мисолида кўрдик. Ёш ҳужумчи ўз устида ишлашдан тўхтамаса, яқин йиллар ичида ўзбек футболида ажойиб ҳужумчи пайдо бўлиши мумкин. Ҳасанов ҳам ўтган мавсум давомида ўринбосарларимизнинг етакчи аъзосига айланди. Унинг бир қатор голлари жамоамизга ғалаба келтирди. Муҳаммаданас Ҳасанов ҳам тез-тез асосий таркиб машғулотларида иштирок этади. У яқинда ўтказилган ўзаро ўйинда тўп киритишга эришди.

Достонбек Мелиқўзиев 1996 йил 22 январь куни туғилган. Қўқонлик футбол мухлисларининг яна бир ёқимтой ҳужумчиси. Достонбек ўзининг тиниб-тинчимаслиги билан бошқалардан ажралиб туради. У ҳам худди бошқа жамоадошлари каби якунига етган мавсумни аъло даражада ўтказди. Ёш ҳужумчи шу зайлда ўсишни давом эттирса, келажакда ундан юқори даражадаги ҳужумчи етишиб чиқиши тайин.

Биз юқорида тилга олган ёш футболчилар яқин йиллар ичида “Қўқон-1912”нинг асосий ўйинчиларига айланишлари мумкин. Мухлисларнинг бу ўйинчилардан умидлари катта. Ушбу футболчилар ўз устиларида тинмай ишлашлари, ўрганишлари лозим. Бунинг учун уларда имконият ҳам иштиёқ ҳам етарли. Янги мавсум ҳам бу футболчиларга омадли келишини тилаб қоламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика