Latest news

09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  0 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  0 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  8 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0

“Қўқон-1912” фахрийлари финалда News

“Қўқон-1912” фахрийлари финалда

Кеча Республика футбол буйича спорт маҳоратини ошириш олий мактабига қарашли ўйингоҳда, футбол буйича фахрийлар ўртасидаги республика биринчилигининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.

Дастлаб “Қўқон-1912” ҳамда “Навоий” жамоалари майдонга тушишди. Ўйин тўлиқ қўқонлик футболчиларнинг устунлиги билан бошланди. Натижада “Қўқон-1912” фахрий футболчилари 1-бўлимнинг ўзида навоийликлар дарвозасини 3 марта ишғол этишди. Голларга Баҳодир Абдуллаев , Акмал Ортиқов ва Умид Қувватовлар муаллифлик килишди. Учрашувнинг 2-бўлимида навоийликлар ҳисобдаги фарқни ўзгартириш учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишди.

Айниқса, Ҳ. Актамов, А. Саноев, Ф. Акрамовларнинг берган зарбаларини қўқонлик химоячилар ва дарвозабон Ф. Мусажонов маҳорат билан кайтардилар.

М. Абдувалиев, С. Шокиров ва У. Қувватовлар эса қарши ҳужумларда навоийликлар посбонини тез-тез безовта қилиб туришди. Шундай қилиб учрашув охиригача 3:0 ҳисоби ўзгармади.

Мазкур ўйинда фахрийларимиз қуйидаги таркибда майдонга тушишди.

“Қўқон-1912”: Ф. Мусажонов, Ж. Тожибоев, М. Мансуров, Р. Жўраев, С. Мелибоев, А. Ниёзов, А. Ортиқов, Б. Абдуллаев, М. Абдувалиев, У. Қувватов, С. Шокиров.

Захира: Н. Ҳасанбоев, И. Мамадиев, Ғ. Шаропов, З. Нурматов, К. Аминов, А. Тошматов, Б. Азимов.

Бу уйиндан сўнг, майдонга 2-ярим финалчилар “Насаф” Қарши ва “Бунёдкор” Тошкент жамоаларининг фахрий футболчилари чиқишди. Қизиқарли ўтган бу учрашувда тошкентлик фахрийларнинг қўли баланд келди. Ҳисоб 4:2 куринишида “Бунёдкор” фойдасига ҳал бўлди. Голларни “Бунёдкор”дан  Агустин-Эдвард (пенальтидан) , Игорь Ли 2 та ва С Лушан киритишди. “Насаф” жамоасининг ҳар иккала голига Рузикул Бердиев муаллифлик килди.

Бугун  “Насаф” ва “Навоий” 3-ўрин учун баҳсга киришса, финалда “Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” жамоаларининг фахрий футболчилари куч синашишади. Ушбу ўйинда жамоамиз фахрийларига омад тилаб қоламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика