Latest news

15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  0 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  2 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  7 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11

Суперлига. "Қўқон-1912" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

Суперлига. "Қўқон-1912" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

Мухлислар кутган кунлар келди. Кеча Тошкентда "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйини билан 2020 йилги Суперлига ўйинлари бошланган бўлса бугун Қўқонда ҳам янги мавсум бошланди. Очилиш маросимида санъаткорлар ижросида мухлисларга концерт дастури намойиш этилди. Қўқон шаҳар хокими ўринбосари нутқ сўзлаб янги мавсумни очиб берди. Шундан сўнг ҳарбий оркестр ватанимиз мадҳиясини жонли куйлади.

Ўйин бошидан майдон эгалари ташаббусни қўлга олиб ҳужумлар уюштира бошлади. 10-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг яқин бурчакдан берган ўта кучли зарбасини Сардор Қобулжонов дарвоза ташқарисига чиқариб юборди. 17-дақиқада Бухоро ҳимоячилари жарима майдони ташқарисида Суҳроб Бердиевни йиқитди. 20 метрлардан берилган жарима зарбасини Қўқонликлар тўпурар ҳимоячиси Мурод Холмухамедов Месси усулида дарвозанинг ўнг бурчагига жойлаб қўйди - 1:0.

30-дақиқаларда меҳмонлар ўйинчиси Милован Капорнинг узоқдан ерлатиб берган зарбасини Ботирали Эргашев ушлаб олди. Тайм сўнгида Қўқонликлар яна бир хавфли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди, лекин зарба жуда кучсиз чиқди ва дарвозабон осонлик билан тўпни ушлаб олди.

53-дақиқада "Бухоро" дарвозасига бир неча хавфли зарбалар берилди. Тўп гоҳ дарвозабонга, гоҳ ҳимоячиларга тегиб қайтди.

60-дақиқада "Бухоро" ярим ҳимоячиси Анвар Жўраев огоҳлантирилди. Бир оз ўтиб огоҳлантирилган Анвар Жўраев майдонни тарк этди. Ўрнига ҳужумчи Жасур Ҳакимов тушди. Муҳсин Муҳаммадиев кечаги "Навбахор"чи Ислом Исоқжоновга ўхшаб иккинчи сариқ олишини олдини олди шекилли.

69-дақиқада яна Мурод Холмуҳаммедов, яна жарима зарбасидан кейин гол урди, 22 метрлардан ерлатиб тепилган тўп Норбековнинг оёғига тегиб рикошет холатда дарвозага бориб тушди - 2:0.

Иккинчи голдан кейин бухороликлар анча жонланиб кўпроқ ҳужумлар уюштирди. Бироқ самара бўлгани йўқ. 82-дақиқада Қувондиқ Рўзиев ҳисобни йириклаштирувчи голни урди - 3:0.

Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга 5178 нафар мухлис келди.

85-дақиқада ҳужумчи Отабек Ҳайдаров ўрнига ивуарлик легионер Якуба Бамба тушди. Бу футболчи "Қўқон-1912" жамоасида ўйнаган биринчи африкалик легионер сифатида тарихда қоладиган бўлди. Ўйин охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади. Шу тариқа "Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумни йирик 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.


Учрашувдаги голларни сайтимизнинг телеграмдаги каналида томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ


"Қўқон-1912" – "Бухоро" 3:0
28 февраль 2020 йил. Қўқон. "Марказий" стадиони. 15:30
Ҳакамлар:
Тимур Тўхтасинов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Сайфиддин Ирматов
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов 17, - 1:0. Мурод Холмуҳаммедов 68, - 2:0. Қувондиқ Рўзиев 85, - 3:0 (Суҳроб Бердиев).

"Қўқон-1912": 1.Ботирали Эргашев, 3.Бобиржон Акбаров, 7.Шохназар Норбеков (20.Иқбол Маликжонов, 79), 9.Суҳроб Бердиев, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Отабек Ҳайдаров (91.Якуба Бамба, 86), 13.Сардор Азимов (14.Авазхон Маматхўжаев, 65), 15.Ойбек Рустамов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 21.Музаффар Абдуллаев, 4.Собит Синдаров, 5.Жасур Ёқубов, 8.Суҳроб Нуруллоев, 19.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов.

"Бухоро": 20.Сардор Қобулжонов, 4.Миржалол Жумаев (16.Жасур Ҳасанов, 73), 8.Анваржон Жўраев (9.Жасурбек Ҳакимов, 64), 10.Жаба Липартия, 11.Зоҳир Пиримов (21.Аббосбек Жумақулов, 76), 23.Беҳруз Шодмонов, 26.Аброр Хусинов, 40.Азизбек Амонов, 55.Артём Барановски, 69.Эдин Юнузович, 88.Милован Капор.
Захира: 91.Зафар Сафаев, 7.Суҳроб Неъматов, 17.Беҳруз Саъдилоев, 19.Бекзод Сайидов, 77.Иззатилла Абдуллаев, 98.Солибек Каримов.

Огоҳлантиришлар: Анваржон Жўраев 58, Жаба Липартия 83.



Фарҳоджон Узоқов тайёрлади


Kokand-1912

Murod Khalmukhamedov - 17', Murod Khalmukhamedov - 68', Kuvondik Ruziev - 85'

Superliga. Round 1

28/02/2020, 15:30

0
:
3
Finished

Bukhara

45'
90'
17'  Murod Khalmukhamedov
64'  Sardor Azimov (Avazxon Mamatxujaev)
68'  Murod Khalmukhamedov
79'  Shokhnazar Norbekov (Iqbol Malikjonov)
85'  Kuvondik Ruziev
85'  Sukhrob Berdiev
86'  Otabek Khaydarov (Yacouba Bamba)
58'  Анваржон Джураев
64'  Анваржон Джураев (Jasur Hakimov)
73'  Mirjalol Jumayev (Jasur Hasanov)
76'  Zokhir Pirimov (Abbosbek Jumaqulov)
83'  Jaba Lipartia


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика