Latest news

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 2:0 (матнли трансляция)  11 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  3 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

"Қўқон-1912": “Бунёдкор” биз гол ура олмаган ягона жамоа" News

"Қўқон-1912": “Бунёдкор” биз гол ура олмаган ягона жамоа"

Tags :  Қўқон-1912
Якунланган мавсум ҳақидаги мақолаларимизни давом эттирамиз. Бу галги мавзумиз ҳам голларга бағишланади.

Кеча ким нечга тўп киритгани хусусида тўхталиб ўтгандик. Бугун эса қайси жамоага нечта тўп киритганимиз тўғрисида сўз юритамиз.

Футболчиларимиз энг кўп голни Самарқанднинг “Динамо” дарвозасига киритишган. Аниқроғи, иккита ўйинда вакилларимиз тўрт марта самарқандликлар посбонларини ранжитишган. Биринчи ўйинда 1:0 иккинчи ўйинда 3:1. Шунингдек, Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси дарвозасига ҳам худди шунча тўп киритилган. Биринчи ўйинда 2:1, иккинчи ўйинда 2:2. Голарнинг биттаси ғузорликлар ҳимоячиси Шерзод Шариповга тегишли. Биринчи даврадаги баҳсда Шарипов ўз даровозасини ишғол этиб қўйган. Айтганча, Ғузордаги баҳсда ҳам автогол кузатилган. Бу ўйинда жамоамиз вакили Суҳроб Қобилов автогол соҳиби бўлган.

“Пахтакор”, “Металлург” жамоалари бизга қарши кечган ўйинлардан ўз дарвозаларидан уч мартадан тўп ўтказиб юборишган.

“Машъал”, “Бухоро”, “Андижон”, “Локомотив”, “Қизилқум”, “Нефтчи” ва “Сўғдиёна” жамоалари посбонларини футболчиларимиз икки мартадан “хафа” қилишган.

“Насаф”, “Олмалиқ”, “Навбаҳор” жамоалари дарвозаларига бир мартадан йўл топганиз.

Якунига етган мавсумда ҳар икки ўйинда ҳам “Бунёдкор” дарвозасини ишғол эта олмаганмиз. “Қалдирғочлар” биз гол ура олмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

Кимга нечта тўп киритганмиз:

Жамоа Голлар сони    
Биринчи давра    
Иккинчи давра     
Динамо 4 1:0 3:1
Шўртан 4 2:1 2:2
Пахтакор 3 2:2 1:4
Металлург          
3 1:2 2:1
Машъал 2 0:3 2:1
Бухоро 2 2:1 0:2
Андижон 2 0:0 2:1
Локомотив 2 0:1 2:2
Қизилқум 2 1:3 1:0
Нефтчи 2 1:2 1:0
Сўғдиёна 2 1:2 1:3
Насаф 1 0:3 1:3
Навбаҳор 1 0:1 1:2
Олмалиқ 1 1:2 0:1
Бунёдкор 0 0:1 0:5

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика