Latest news

18:36Эрон чемпионати. "Фулад" йирик ҳисобда имкониятни бой берди, Ўткир Юсупов 90 дақиқа ўйнади  4 18:18Хави – МЮ бош мураббийи?!  9 17:57Суперлига. 2-тур учрашувларининг бошланиш вақти эълон қилинди  0 17:34Расман: Ўзбекистон МТЖ футболчиси Қозоғистонда ўйнайди  3 17:07"Валенсия" 400 млн еврога сотилиши мумкин  8 16:39АПЛ клублар ўртасидаги ЖЧ сабабли ёзги трансфер ойнасини иккига ажратмоқчи  0 16:16"Манчестер Сити" февраль ойининг энг яхши футболчисини аниқламоқда. Номзодлар ичида Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор  20 15:42"Барселона" Озарбайжонда академия ташкил қилади  0 15:17Футзал бўйича Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди: БМБ, "Оил Стар" ва СҚБ рақибларини билиб олди  0 15:08Пике 0:0 ҳисобидаги дуранг учун жамоаларга очко бермасликни таклиф қилди  13 14:40Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги ғолиб ва совриндорлари мукофот пулларига эга бўлади   0 14:27"Реал" собиқ футболчиси 48 ёшида ҳаётдан кўз юмди  3 14:00Breaking! Корея Республикаси ҳам 2031 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилмоқчи  9 13:36"Месси "Барселона"га қайтишига ишонаман"  3 13:09"Арсенал" ва "Барселона" "Эспаньол" дарвозабони билан шартнома имзоламоқчи  0

"Қўқон-1912": Абдуллоҳ Олимов ва Абдул Азиз Юсупов билан шартнома тузилди News

"Қўқон-1912": Абдуллоҳ Олимов ва Абдул Азиз Юсупов билан шартнома тузилди

Маълумки, "Қўқон-1912" 25 январь кунидан эътиборан учинчи йиғинга киришганди.

Машғулотлар Данғара туманидаги ўйингоҳда бўлиб ўтаётган эди. Бугун эса Мурод Исмоилов шогирдлари Фарғона томон йўлга чиқишади. Вакилларимиз эрталаб машғулот ўтказгач, куннинг иккинчи ярмида Фарғонага жўнаб кетишади. Клуб аъзолари “777” меҳмонхонасида истиқомат қилиб, анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган “Вилоят Ҳокими Кубоги-2016” мусобақасида иштирок этишади.

Жамоадаги ўзгаришларга келсак, Тошкентдаги йиғинда “Қўқон-1912” таркибига келиб қўшилган Абдул Азиз Юсупов билан икки йиллик шартнома имзоланди. Ушбу ҳужумчи ўтган мавсумда “Оқ-тепа” жамоаси шарафини ҳимоя қилганди.

Шунингдек, учинчи йиғинда сафимизга қўшилган Абдуллоҳ Олимов билан ҳам икки йиллик битим имзоланди. Ушбу футболчи ўтган мавсумни “Андижон”да ўтказди.

Мураббийлар штабида ҳам ўзгариш юз берган. 2015 йили “Қўқон-1912”да фаолият олиб борган ва янги мавсумда ҳам жамоамизда ишлаши кутилган Вадим Шодиматов ўз аризасига биноан клубимиз билан ҳамкорликни тўхтатди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика