Latest news

14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  2 13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  47 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  3 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  4 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  5 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  6 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0 07:56Клаудио Раньери кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4

"Қизилқум": Ёшларимиз яна имкониятни бой берди News

"Қизилқум": Ёшларимиз яна имкониятни бой берди

Ёшлар лигаси бешинчи тур доирасида “Қизилқум” жамоаси “Пахтакор” футболчиларига қарши майдонга тушди.

Бунгача фақат дастлабки турда “Машъал” вакилларини мағлубиятга учратган Обид Худоёров шогирдлари бу гал ҳам майдондан бош эгиб чиқиб кетдилар. Учрашувнинг дебютидаёқ ёш пахтакрчилар ҳисобни очди. Шундан сўнг, навоийликлар бор эътиборларини ҳужумга қаратди. Қарши ҳужум тактикасидан унумли фойдаланган меҳмонлар 36-дақиқада Акобир Тўраевнинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобдаги фарқни иккитага етказди — 0:2.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида фаолроқ ўйин намойиш этган Руслан Искандаров ҳисобни қисқартирди — 1:2.

Танаффусдан кейин мезбонлар катта ташаббусга эга бўлдилар. Аммо юзага келган хавфли вазиятларни голга айлантиришга уларда аниқлик ва омад етишмади. Аксинча, 67-дақиқада Акобир Тўраев иккинчи бор мезбонлар посбонини ранжитиб, ўз жамоаси ғалабасини мустаҳкамлади — 1:3.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Темур Толипов пенальтидан тўп киритиб, “Пахтакор” ёшларининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ёшлар лигаси

5-тур, 14 апрель (пайшанба)

“Қизилқум” (Навоий) — “Пахтакор” (Тошкент) — 1:4(1:2)

Навоий шаҳри. “Кимёгар” стадиони.512 томошабин

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов (Қарши), Нодиржон Болтаев, Амал Султонов, Леонид Закутилин (барчаси — Навоий).

Назоратчи: Шамиль Жумаев (Шаҳрисабз).

“ҚИЗИЛҚУМ”: 22. Артём Макосин (88. Рустам Ражабов, 63), 3. Саиджон Ҳайитов, 4. Виктор Григорьев, 6. Миржалол Қосимов, 15. Хуршид Ҳасанов, 28. Сардор Жаҳонов (2. Сардор Облоқулов, 78), 32. Элиёржон Акбаров (47. Собир Усмонхўжаев, 46), 34. Ҳусниддин Фазлиддинов (61. Феруз Норов, 75), 35. Фазлиддин Абдувалиев (13. Аббос Рустамов, 23), 45. Нодиржон Камолов (29. Орзу Раззоқов, 68), 71. Ғайрат Жумаев (19. Руслан Искандаров, 40).

 “ПАХТАКОР”: 33. Умиджон Ҳамроев, 2. Хушнудбек Авилов (5. Бекзод Мирзамуродов, 76), 4. Иброҳим Абдуллаев, 6. Аббос Отахонов, 7. Акобир Тўраев (36. Савелий Абрамов, 69), 8. Ислом Каримов (21. Беҳрўз Саъдуллоев, 55), 10. Суҳроб Нуруллаев (15. Равшан Хурсанов, 46), 19. Темур Толипов, 26. Ҳожиакбар Алижонов (23. Дониёр Ҳошимов, 49), 34. Нодирбек Йўлдошев (22. Шоҳжаҳон Нишонов,), 38. Жавоҳир Сиддиқов.

Голлар: Ҳожиакбар Алижонов (2), Акобир Тўраев (36), Руслан Искандаров (45+1), Акобир Тўраев (67), Темур Толипов (90+3-пен.).

Огоҳлантиришлар: Темур Толипов (13), Миржалол Қосимов (48), Нодирбек Йўлдошев (57), Жавоҳир Сиддиқов (60), Дониёр Ҳошимов (86), Саиджон Ҳайитов (90+2).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика