Latest news

18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  1 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  0 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  11 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  42 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  25 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  16 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0

"Қизилқум" Туркияда йиғин ўтказади News

"Қизилқум" Туркияда йиғин ўтказади

"Қизилқум" клуби айни пайтда Навоийда йиғин ўтказмоқда.

"Олтин изловчилар" 13 январь куни Ҳамиджон Актамов бошчилигида йиғинга киришишган. Жамоани кимлар тарк этгани ва кимлар қолгани ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

“Қизилқум” янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Бундан ташқари, жамоанинг собиқ легионерлари Элгужа Григалашвили ва Мате Ватсадзе ҳам "Қизилқум"га қайтишди. Лекин, клуб бу ҳақда ҳали расман эълон қилмади.

Элгужа ва Мате "Қизилқум"га қайтмоқда

Навоийликлар 21 январдан йиғинни Тошкентга кўчиришади. Бир ҳафта пойтахтда машғулотлар олиб борилганидан сўнг 28 январь куни клуб чартер рейсда Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетади. Анталиядаги йиғин 12 февраль санасига қадар давом этади. У ерда ўтказиладиган назорат ўйинларида Актамов шогирдларига қайси жамоалар рақиб бўлиши ҳозирча аниқ эмас.

Олдинроқ, Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ҳам 28 январь - 12 февраль кунлари Анталияда йиғин ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Ҳар иккала клуб Анталияга чартер рейсда бирга учишади.


Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" ўтган мавсумни Суперлиганинг 11-поғонасида тугатган.

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика