Latest news

17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  0 16:36Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  1 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  6 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  14 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  7 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  8 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  3 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  8 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11

"Қизилқум" Туркияда Украина клубини мағлуб этди News

"Қизилқум" Туркияда Украина клубини мағлуб этди

Кеча "Қизилқум" Туркия йиғини доирасида учинчи назорат учрашувини Украинанинг “Оболонь” клубига қарши ўтказиб, иродали ғалабага эришишди.

Анталиядаги “IC Football center” мажмуасида ўтган мазкур беллашувга мураббийлар штаби аввалги икки баҳсда майдонга тушмаган, камроқ ўйин амалиётига эга футболчиларга имкон беришга қарор қилишди.

Учрашув дебютидаёқ "Қизилқум" гол ўтказиб юборишларига қарамай, кейинчалик ташаббусни ўзлари томонга оғдириб олишди. 40-дақиқага келиб эса ҳисоб тенглашди. Рақиб дарвозаси олдида чамаси 20 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Ойбек Қиличев “жонли девор”дан ошириб дарвоза тўрига йўллади. Рақиб посбони тўпни нигоҳлари билан кузатиб қолди, холос – 1:1.

Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар кузатилди. 52-дақиқада киевликларнинг тезкор қарши ҳужумидан кейин яна Макосин дарвозаси ишғол этилди-1:2. Шунга қарамай "Қизилқум" асосий эътиборни ҳужумларни самарали якунлашга қаратди ва якунда иккита гол киритиб, иродали ғалабани тантана қилди. Захирадан майдонга тушган Матэ Вацадзе икки бор рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. Қизиғи грузиялик ҳужумчи ҳар икки голини бурчакдан тўп узатилгач, боши билан киевликлар дарвозасига аниқ йўллашнинг уддасидан чиқди.

Мазкур беллашувни "Қизилқум" қуйидаги таркибда ўтказди: Артём Макосин, Олег Толмасов (Муҳсин Убайдуллаев), Файзулла Қамбаров, Азиз Усмонов, Миржалол Қосимов, Жасур Азимов, Жамшид Ҳасанов, Ойбек Қиличев, Элгужа Григалашвили (Беҳруз Саъдиллоев), Георги Кухианидзе, Қадамбой Нурметов (Матэ Вацадзе).



Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика