Latest news

12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  2 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  7 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  8 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  4

“Қизилқум” таркибида ўзгаришлар қилинмоқда News

“Қизилқум” таркибида ўзгаришлар қилинмоқда

Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоаси танаффусга 14-ўринда йўл олди.
Шу боис бош мураббий Рустам Забиров жамоани аутсайдерлар қаторидан олиб чиқиб кетиш учун, таркибда бирда қатор ўзгаришлар қилишига тўғри келмоқда. Бугунги кунда йиғинни Қизилтоғ шаҳрида олиб бораётган олтин изловчилар таркибида келди кетдилар давом этмоқда.

Клуб матбуот хизматининг сайтимизга маълум қилишича, биринчи даврада “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилган, Илья Ильин, Алишер Саматов, Муқимжон Тошматов, Азамат Абдуллаев, Фаррух Шотурсунов, Аваз Агалиев, Феруз Бобоқулов ҳамда Олим Навкаров каби ўйинчилар бугунги кунда жамоа билан бирга эмас. Бу футболчиларга айни пайтда олий лиганинг бир қатор клубларидан қизиқишлар бўлмоқда.

“Қизилқум” машғулотларида иштирок этаётган янги футболчилар ҳам йўқ эмас. Булар биринчи даврани асосан “Локомотив” захира ўриндиғида ўтказган ҳимоячи Рустам Аъзамов ва “Насаф” ярим ҳимоячиси Элдор Бойматовдир. Забиров яна бир қатор футболчиларни кўз остига олиб қўйган ва улар билан айни пайтда музокара ўтказилмоқда. Ўзга давлатлардан ташриф буюриши айтилаётган хорижлик футболчиларнинг яқин орада “Қизилқум” лагерига келиши кутилмоқда.

Мураббийлар штаби синов-назорат ўйиналарини ҳам ўтказиш орқали футболчиларнинг имкониятларини билиб олишга катта эътибор қаратмоқда. Ҳозирча, 20 июль куни “Бунёдкор” ёшлар жамоаси ва 23 июлда “Навбаҳор” билан ўртоқлик учрашуви ўтказилишига келишиб қўйилган.

Яна шуни ҳам қўшимча қилиш ўринлики, яқинда жамоа бош хомийси, клуб президенти мураббийлар билан учрашган. Унда иккинчи даврада моддий томондан ҳеч қандай камчилик бўлмаслиги айтилган.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика