Latest news

19:45Суперлига. "Андижон" - ОКМК (матнли трансляция)  19 19:25"Атлетико" "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун 40+20 млн. евро таклиф қилмоқчи  0 19:13Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" - "Хоразм"  0 18:33Сеулдаги баҳсда "Бавария" "Тоттенхэм"ни таслим қилди  0 17:46Гвардиола "Сити" томонидан 22 марта қоида бузилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди  2 17:11"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни оширди  1 16:21Испания терма жамоаси футболчиси 40 млн. евро эвазига "Атлетико"га ўтди  3 16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  4 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  3 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  4 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  3 14:49Франция ҳужумчиси: "Аргентиналиклар байрамимизни бузмоқчи эди, аммо у янада яхшироқ бўлди"  1 14:11Кьеза "Ювентус" қайдномасига киритилмади  2 13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  2 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  1

“Қизилқум” - “Сўғдиёна”: Мезбонларнинг мағлубиятсиз юриши бештага етадими? News

“Қизилқум” - “Сўғдиёна”: Мезбонларнинг мағлубиятсиз юриши бештага етадими?

Бугун олий лигамизда биринчи давранинг сўнгги тур баҳсларига старт берилади.
Турнир жадвалининг қуйи ўринларида бораётган “Сўғдиёна” Навоийда “Қизилқум” меҳмони бўлади.

Айни пайтда “Қизилқум” 14 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда боряпти. “Сўғдиёна” ҳисобида эса 7 очко мавжуд ва бу жамоа 13-ўринни эгаллаб турибди. Қизиғи шундаки, “Сўғдиёна” пастки ўринларда юрган бўлса-да, 14та гол уришнинг уддасидан чиққан. “Қизилқум” эса ҳозирча 11та тўп киритишга муваффақ бўлди.  

Жиззахликлар охирги тўрт учрашувнинг иккитасида ғалаба қозониб, иккитасида мағлуб бўлишди. Жамоа мана шу тўрт ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказиб, “Нефтчи”ни мағлуб этган бўлса, “Бунёдкор” ва “Пахтакор”га имкониятни бой берди. Сафарда эса “Андижон”ни ютиб қайтди. Мана энди Даврон Файзиев шогирдлари бугун ҳам сафарда тўп тепишади, аммо рақиб “Андижон”га қараганда анча кучли клуб. Шундай экан, “Қизилқум” майдонидан очко билан қайтиш осон бўлмайди.

Агар “Қизилқум” бугунги учрашувда ғалаба қозонса ёки дуранг қайд этса, уларнинг кетма-кет мағлубиятсиз серияси бештага етади. “Қизилқум” охирги марта 8-турда “Локомотив”га имкониятни бой берганди. Шундан бери тўрт учрашув ўтказган Юрий Лукин шогирдлари ҳали мағлуб бўлишмади: учта дуранг ва битта ғалаба. Биринчи давранинг охирида “Қизилқум” мағлубиятсиз сериясини бешта қилиб қўя оладими? Буни бугунги ўйин якунига етгач билиб оламиз.

Х.Холиқов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика