Latest news

20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  0 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  4 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  5 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  14 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7

"Қизилқум" селекцияга катта эътибор қаратмоқда News

"Қизилқум" селекцияга катта эътибор қаратмоқда

Айни пайтда Тошкент вилоятининг Қизилтоғ шаҳарчасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган "Қизилқум" юзага келган оралиқ танаффусдан унумли фойдаланиб асосий урғуни таркибни кучайтиришга қаратмоқда.
Клуб расмий сайтида маълум қилинишича, бош мураббий Рустам Забиров жамоани тарк этган футболчиларнинг ўрнини қоплаш учун янги номларни таклиф этмоқда. Биринчи даврада биринчи лига клубларида тўп сурган футболчиларни ҳам йиғинга жалб этиб, кўрикдан ўтказмоқда. Масалан, "Андижон"дан ҳужумчи Александр Лупашко, "Оқтепа"дан Никита Павленко билан Дониёр Усмонов, олий лига клубларидан эса Собир Умонхўжаев ("Гулистон"), Элдор Бойматов ("Насаф"), Сергей Рекун ("Пахтакор"), Жалил Кимсанов ("Сўғдиёна"), Исроил Эргашев ("Олмалиқ") ҳамда Фаррух Нурлибоев ("Олмалиқ") жамоа машғулотларида иштирок этишмоқда. Аввал хабар берилганидек, жамоа иккинчи даврада хорижлик футболчиларни қўшиб олишни режалаштирган. Катта эхтимол билан легионерлар шу кунларда жамоа ихтиёрига етиб келиши кутилмоқда. 

Олтин изловчилар машғулотлар билан бир қаторда ўртоқлик баҳсларига ҳам аълоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, режалаштирилганидек, "Қизилқум"нинг синов назорат баҳсидаги илк рақиби "Бунёдкор" ёшлар жамоаси бўлди. Унда зарафшонликлар бош мураббийи Рустам Забиров ўз ихтиёридаги футболчиларнинг барчасини майдонга туширди.

Биринчи бўлимда таркиб қуйидагича кўриниш олди: Эркин Жабборов, Жалил Кимсанов, Темур Яфаров, Файзулла Қамбаров, Рустам Аъзамов, Никита Павленко, Андрей Власичев, Элдор Бойматов, Исроил Эргашев, Собир Усмонхўжаев, Александр Лупашко.
Иккинчи бўлимдаги таркиб билан танишинг: Элдор Тожибоев, Темур Айзатулов, Дониёр Усмонов, Фаррух Нурлибоев, Суннатилла Тошпўлатов, Сергей Рекун, Фарруҳ Ҳайдаров, Ғуломҳайдар Ғуломов, Сарваржон Холматов, Темур Васильев, Наврўзбек Алимов.
Голлар: Никита Павленко (2та), Александр Лупашко, Тимур Васильев, Ғуломҳайдар Ғуломов.

Режага мувофиқ, бугун-эрта "Қизилқум" жамоаси ўқув-машғулот йиғинига Грузия, Украина, Латвия, Россиядан легионер футболчилар келиб қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Забиров шогирдлари навбатдаги ўртоқлик учрашувини 24 июль куни ўтказади. Унда кончилар Наманганнинг "Навбаҳор" футболчиларига қарши майдонга тушадилар.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика