"Қизилқум" россиялик легионери билан хайрлашди News

"Қизилқум" россиялик легионери билан хайрлашди

Ёзнинг қайноқ жазирамасида клубларимизда трансферга оид янгиликлар давом этади.

Бу йилги мавсумни муваффақиятсиз ўтказаётган "Қизилқум" сафини россиялик ҳимоячи Олег Толмасов тарк этди. Футболчи 2023 йил Суперлигада 9та учрашувда майдонга тушганди. 

Олег Толмасов навоийликлар таркибига 2020 йилда келиб қўшилганди. Шу вақтгача у жамоа билан Суперлигада 63та ўйинда иштирок этди ва 2та гол урди. Ўзбекистон кубогида 4та ўйинда, 1та тўп киритди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика