Latest news

15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  0 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  9 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  3 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  11 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  34

"Қизилқум" – "Пахтакор" ўйини санаси ўзгарди News

"Қизилқум" – "Пахтакор" ўйини санаси ўзгарди

Cоcа-Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Пахтакор" учрашуви 20 июнь куни ўтказилмайди. Бу ҳақда ПФЛ хабар берди.

"Қизилқум" – "Пахтакор" учрашуви 23 июнь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатининг финал учрашувида иштирок этади. Мазкур ўйинда бош мураббий Тимур Кападзе "Пахтакор" футбол клубининг уч нафар аъзоси хизматидан фойдаланиши мумкин: Ҳожимат Эркинов, Аббосбек Файзуллаев, Диёр Холматов. 

Регламентга кўра, миллий ва олимпия термасига уч ва ундан ортиқ футболчисини тақдим этган клубда расмий учрашув санасини ўзгартиришни сўраб, мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд. "Пахтакор" айни вақтда мана шу ҳуқуқдан фойдаланади.

Аввалроқ "Пахтакор" Осиё чемпионати U-23 стартига қадар бўлган "Сўғдиёна"га қарши беллашувни ҳам бошқа муддатга қолдиришни сўраб мурожаат қилган, аммо бунда қитъа чемпионатидан кейинги баҳс борасида гап бўлмаганди. Бироқ Наманганда бўлиб ўтган Осиё Кубогининг саралаш ўйини учун ҳам "пахтакор"чиларнинг 5 нафар футболчиси жалб қилинганди: Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев, Ҳожиакбар Алижонов, Сардор Собирхўжаев. Мазкур футболчиларнинг айримларида кичик жароҳатлар борлигидан келиб чиқиб, "Пахтакор"га олимпия термасига жалб қилинган футболчилар хизмати ҳам зарур.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мана шундай ҳолат катта эҳтимол билан юз беришини ҳисобга олган ҳолда "Қизилқум" – "Пахтакор" ўйинини бир неча кунга суриш тақвимга катта таъсир қилмаслиги масаласини аввалдан режалаштирганди. Афсуски, "Олимпик" футбол клуби кетма-кет икки турни ўтказиб юборганидан келиб чиқиб, унинг навбатдаги ўйинларини кечиктириш имконияти мавжуд эмас. Қолаверса, "Сўғдиёна" футбол клубининг ОФК Кубогига жўнаб кетаётгани ҳам тақвим тузишда инобатга олинганини унутмаслик керак", – дейилади ПФЛ хабарида.

12-тур учрашувлари жадвали

Олимпия термасидаги "Пахтакор" ўйинчилари финалнинг эртасига Навоийда "Қизилқум" билан ўйнайдими?

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика