Latest news

23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  2 23:15Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  6 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  6 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  14 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  11 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2

«Қизилқум» назорат баҳсида «Шўртан»дан устун келди News

«Қизилқум» назорат баҳсида «Шўртан»дан устун келди

Хабарингиз бор, «Қизилқум» жамоаси аъзолари 5 февралдан пойтахтимизда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришганди.
19 февраль куни Ғузорнинг «Шўртан» футболчилари билан кечган назорат учрашувидан сўнг Тошкент йиғинига якун ясалди.
 
«Қизилқум» ва «Шўртан» жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини пойтахтимиздаги «Обод» стадионида ўтказилди.
 
Бош мураббий Юрий Лукин назорат учрашувида қуйидаги ўйинчилар хизматидан фойдаланди:
 
Артём Макосин, Акмал Холиқов, Файзулла Қамбаров, Асқар Муҳиддинов, Акмал Рустамов, Сарваржон Холматов, Фарруҳ Ҳайдаров, Шерали Жўраев, Ғайрат Жумаев, Самандар Шодмонов, Наврўз Алимов.
 
Захирадан майдонга тушганлар:
Азизбек Усмонов, Алишер Холиқов, Владимир Шишелов, Жамшид Шоҳназаров, Анвар Раҳимов, Олимжон Ёқубов, Руслан Санаев, Азиз Мансуров.
 
Гарчи, ўйинда кончилар катта устунликка эришган бўлсалар-да, кўплаб вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Биринчи бўлимда умидли ва истеъдодли ҳужумчи Наврўз Алимов томонидан киритилган ягона гол «Қизилқум»га кичик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди — 1:0.
 
Навоийликлар мазкур йиғин мобайнида кўпроқ ўртоқлик ўйинлари ташкил этиб, жамоа таркибини шакллантиришга эътибор қаратишди. Жумладан, «Қизилқум» футболчилари Тошкентда саккизта назорат учрашувида майдонга тушди. Кончилар «Олмалиқ» (1:5) ва «Машъал» (0:2) вакилларига имкониятни бой берган бўлсалар,  «Оқтепа» (3:0), «Навбаҳор» (1:0), «Нефтчи» (2:1), «Андижон» (1:0), «Шўртан» (1:0) жамоаларидан устун келди. «Бухоро» вакиллари билан ўтган баҳсда эса 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди.
 
Бунгача «Қизилқум» жамоаси Навоийда дастлаб «Бухоро»ни (1:0), сўнгра «Сўғдиёна»ни (2:1) мағлубиятга учратганди.
 
Режага кўра, 20 февралдан бошлаб жамоа аъзолари учун уч кунлик қисқа таътил эълон қилинди. Кончилар 24 февралда Навоийдаги ўз қароргоҳларида йиғилишади. Якуний йиғин мақомини олган сўнгги ўқув-машғулотлар доирасида мавсум бошлангунга қадар «Қизилқум» яна тўртта ўртоқлик ўйини ўтказишни мўлжаллаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика