Latest news

09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  2 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  5 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  4 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  24 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3

"Қизилқум" карантиндан сўнг кетма-кет тўртта ўйинда ютқазган ягона клуб News

"Қизилқум" карантиндан сўнг кетма-кет тўртта ўйинда ютқазган ягона клуб

Coca Cola Суперлигасида 7-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Уч ойлик танаффусдан сўнг яна рестарт олган миллий чемпионатимизда ҳозирча тўрт тур учрашувлари ўтказилди. Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига карантиндан сўнг ҳеч омад кулиб боқмаяпти. 

Жамоада бош мураббий ўзгарган бўлишига қарамай, "Қизилқум" охирги 4 учрашувнинг барчасида имкониятни бой берди. Бунинг устига навоийликлар бирорта тўп кирита олишмади. "Қизилқум" ўз майдонида АГМК ва "Пахтакор", сафарда эса "Қўқон-1912" ва "Локомотив" билан кечган баҳсларда мағлуб бўлди.

Охирги тўрт ўйинда тўплар нисбати 0-10 кўриниш олди. Бундан кўриниб турибдики, Тачмурад Агамурадов шогирдлари учун ҳеч бир баҳс осон ўтмаяпти. "Локомотив"га қарши баҳсдан сўнг туркманистонлик мураббий август ойида очиладиган ёзги транфсерлар пайтида 7-8 футболчи жамоа билан хайрлашишини айтиб ўтди. Кўрамиз, биринчи даврадан сўнг "Қизилқум"да қандай ўзгаришлар бўлар экан.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика