"Қизилқум" — "Бунёдкор" учрашуви онлайн трансляция қилинади News

"Қизилқум" — "Бунёдкор" учрашуви онлайн трансляция қилинади

Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олий лигаси иккинчи туридан жой олган "Қизилқум" — "Бунёдкор" жамоалари учрашувига қизиқиш жуда юқори.
Мазкур ўйин 22 март куни соат 16.00 да Навоий шаҳридаги "Умид" қўрғонида қад ростлаган "Ёшлар" спорт мажмуасида бошланади.

Учрашувни пойтахтлик ФИФА рефериси Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Ўйинга бўлган қизиқишнинг катталигини ҳисобга олган "Қизилқум" ПФК Матбуот хизмати учрашувни батафсил онлайн трансляция қилишни режалаштирган.

Мухлислар онлайн матн билан www.fcqizilqum.uz веб-сайтининг Интерактив бўлим орқали танишиб боришлари мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика