Latest news

08:07Канте? Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум  1 07:40«Пеналтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев U-23 жамоаси ҳақида фикр билдирдилар  4 07:18Про лига. Бугун 8-тур якунига етади  0 02:25Ла Лига. "Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди  4 01:46"Ланс" жаҳон чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  2 01:29Жанубий Кореяда ўйин пайти майдонга сувидишлар улоқтирилди  1 00:42iShowSpeed: "Мбаппе "Реал"га ўтмайди, менга ишонинг"  7 00:25Россияда футбол тарихидаги энг тезкор голлардан бири урилди  1 00:08"Боруссия" Чемпионлар лигаси финали доирасида "Реал"га қарши ўйин олдидан судга мурожаат қилди  1 23:51Бразилиядаги сув тошқинлари сабабли миллий чемпионат тўхтатилди  0 23:34АҚШдаги футбол ўйинида майдонга енот чиқиб келди  3 23:17Голлари сони бўйича Роналду ва Мессидан кейинги ўринда бораётган осиёлик футболчи фаолиятини якунлашини маълум қилди  4 22:50Неймарнинг қачон майдонга қайтиши маълум  4 22:23Фаолиятини якунлаган Азар "Челси"га 6 млн евро фойда келтирди  7 22:06ОФК президенти эндиликда чексиз муддат давомида лавозимида қолиши мумкин  8

“Қизилқум” билан ўйинда алмаштирилишим “Сўғдиёна”дан кетишимга сабаб бўлгани йўқ ёхуд Филипосян билан суҳбат News

“Қизилқум” билан ўйинда алмаштирилишим “Сўғдиёна”дан кетишимга сабаб бўлгани йўқ ёхуд Филипосян билан суҳбат

Мавсумни “Сўғдиёна”да бошлаган тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян давралар оралиғида жамоасини алмаштирди.

34 ёшли футболчи АГМКга кўчиб ўтди. Шундан кейин биз Филипосян билан боғланиб, янги жамоасига ўтиши борасида фикрларига қулоқ тутдик. 

- АГМКга ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Оддий тарзда амалга ошди. Икки клуб ўзаро келишган ҳолда келишувга эришди. Шу тариқа, АГМКга ўтишим амалга ошди. 

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Келишув 1,5 йилликга мўлжалланган. 

- “Сўғдиёна”ни тарк этишингизга нима сабаб бўлди?

- Ҳеч қандай сабаб йўқ. Юқорида айтганимдек, икки клубнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилди. 

- Бироқ жиззахликлар сафига катта  мақсадлар билагн келгандингиз. Чемпионат ва ОФК кубогида юқори мақсадларни қўйгандингиз?

- Йил бошида шундай дегандим ва охирги ўйинларни ўйнадим. Ниятлар яхши ва жиддий эди. Нима бўлган тақдирда бу энди ўтмишга айланди.



- “Қизилқум” билан ўйинни биринчи бўлимидаёқ алмаштирилдингиз. Кетиш сабаби шундами?

- Йўқ. Дарҳақиқат, “Қизилқум” билан ўйинда бутун жамоанинг ўйини қовушмади. Қолаверса, рақиб ҳам жуда яхши ҳаракат қилди. Футбода мана шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. 

- АГМКда рақобат жуда юқори. Бу сизни асло чўчитгани йўқми?

- АГМКга ўтганимдан  жуда мамнунман. Олмалиқликларга қўлимдан келганча ёрдам беришни  истайман. Рақобат ҳамма жойда бор. Бунга ҳар доим тайр бўлиб келганман. Ёшим 34да ва ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Рақобатдан чўчиганим йўқ.

- Легионер бўлишингиз учун хориждан таклифлар бўлганмиди?

- Таклифлар бўлди. Аммо, оиламни даврасида кўпроқ вақтимни ўтказишни истадим ва бўлган барча таклифларни рад қилдим.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика