“Қизилқум” Анталияга етиб борди. Жамоа бугун илк назорат учрашувини ўтказади
29 jan 2021 09:40
News
“Қизилқум” Анталияга етиб борди. Жамоа бугун илк назорат учрашувини ўтказади
Аввал хабар қилинганидек, янги мавсумга тайёгарликнинг иккинчи босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказадиган навоийликлар белгиланган манзилга етиб боришди.
Эрталаб Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Анталияга парвоз қилган жамоа кеча тушдан кейин Анталиядаги “Asteria” меҳмонхонасига жойлашди ва шу кечга яқин меҳмонхонага қарашли футбол майдонида илк машғулотларни ҳам ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта давом этадиган хориж йиғини доирасида "Қизилқум" футболчилари бешта назорат учрашувида майдонга тушишади.
Навоийликлар илк назорат учрашувини 29 январь куни Владикавказнинг “Алания” жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланиши режалаштирилган.
“Қизилқум” клуби матбуот хизмати
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
14:58
"Ультрас бургут" энди Осиёда. "Андижон" "Қизилқум" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ 4
Comments