Latest news

17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  0 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  1 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  0 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  8 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  23 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  3 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2

"Қизил иблислар"га қарши "қизиллар" News

"Қизил иблислар"га қарши "қизиллар"

Бугун Англия Премьер-лигасининг 30-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилади.

Премьер Лига, 30-тур.
Шанба, 10 март 2018 йил
Бошланиш вақти: 17:30
"Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль"
"Олд Траффорд"
, Манчестер.


ТАРКИБЛАР ҲОЛАТИ

"Манчестер Юнайтед"


МЮнинг "Кристал Пэлас"га қарши ўйинини ўтказиб юборган Антони Марсьяльнинг ҳолатига аниқлик киритилмаган. Андер Эррера эса ҳали ҳам жароҳатидан тикланмоқда, аниқки у учрашувда майдонга тушмайди. Жозе Моуриньонинг гапларига кўра, Маруан Феллайни сафга қайтишга яқин турибди.

Дисквалификация: Йўқ.
Жароҳатланганлар: Блинд, Ибрагимович, Жонс, Рохо, Эррера, Марсьяль.
Сўроқ остида: Погба (жароҳат).



"Ливерпуль"

Юрген Клопп "Порту"га қарши ўйинда оёғида оғриқ ҳис қилган Жордан Хендерсонни таркибга қайтишига умид қилмоқда. Шамоллаб қолган Жоржиньо Вийналдум шерикларига ёрдам бериши мумкин. Ҳимоячи Натаньел Клайн клуб захира жамоаси билан шуғулланишни давом эттирмоқда, бироқ у асосий таркиб билан ўйнашга тайёр эмас.

Дисквалификация: Йўқ.
Жароҳатланганлар: Клайн.
Сўроқ остида: Вийналдум, Хендерсон.



"Манчестер Юнайтед"
Жамоанинг барча турнирлардаги сўнгги 5 ўйини: Ғ-Ғ-Д-Ғ-М
2-ўрин, 62 очко

"Манчестер Юнайтед" бу мавсум барча турнирларда "Олд Траффорд"да бир марта - "Манчестер Сити"га мағлуб бўлди. 16 марта ғалаба қозониб, 2 марта дуранг ўйнади.

АПЛнинг бу мавсумидаги 14 уй учрашувида 6 гол ўтказиб юборди. "Юнайтед" ўтган мавсум шу даврига қараганда 8 очко кўпроқ тўплашга эришди.
"Юнайтед" кучли олтиликдаги жамоаларга қарши бу мавсумда (3 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият) ўтган йилгисидан (2 ғалаба, 4 дуранг, 4 мағлубият) кўра яхшироқ натижа қайд этмоқда.

Премьер-лига доирасида "Юнайтед"нинг захирадан тушган футболчилари 10 бора (Марсьяль - 4, Лингард - 3, Рэшфорд - 2 ва Феллайни - 1) гол уришди. Бу эса лигадаги барча жамоалар орасидаги энг яхши натижа. Агарда яна захирадан тушган футболчи бир бора гол урса, жамоанинг 1998/99, 1999/2000 ва 2010/11 йилги натижаси такрорланади.

Жозе Моуриньо Юрген Клопп жамоалари билан баҳсларда фақатгина бир марта ғалабага эришган (4 дуранг, 1 мағлубият).



"Ливерпуль"

Жамоанинг барча турнирлардаги сўнгги 5 ўйини: Д-Ғ-Ғ-Ғ-Ғ
3-ўрин, 60 очко

"Ливерпуль" айни дамда жуда яхши жисмоний ҳолатда. Клуб АПЛнинг сўнгги 10 учрашувида 25 очко тўплади (8 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият). Сўнгги 12 баҳснинг 11тасида камида иккитадан кўпроқ гол урилди.

Клопп жамоаси АПЛнинг сўнгги 20 ўйинининг 1тасида мағлуб бўлди.

Мерсисайдликлар Премьер-лига доирасида сафар учрашувларида 34 гол урган ҳолда кучли бешлик лигаларида "Лион" билан бирга энг яхши кўрсаткични қайд этиб туришибди.

Жамоа барча турнирларда сўнгги 3 сафар учрашувида жавобсиз 10 тўп киритган.

"Ливерпуль" кучли олтилик жамоалари билан учрашувларда 10 очко (2 ғалаба, 4 дуранг) ишлаган. "Ливерпуль" сафарда асосий рақобатчи жамоалари билан ўйинларда  3 ўйинда 1 очко олган. Улардан 12 гол ўтказиб юборган. Ўтган мавсумда Клопп жамоаси кучли бешлик жамоаларига мағлуб бўлмаганди (4 ғалаба, 4 дуранг), 9 гол ўтказиб юборган.


Футболчилар ҳақида маълумотлар

"Манчестер Юнайтед"
Тўпурар:
Ромелу Лукаку - 23 гол (Лигада 14)

Лукаку АПЛда 99 гол уришга эришган. Агарда у биргина гол уришга эришса, ўз ёшида 100та гол урган футболчиларнинг бешинчиси бўлади. Ўтган мавсумда бу ишни "Тоттенхэм" аъзоси Харри Кейн уддалаганди.

Лукаку "Ливерпуль"га қарши ўтказган илк 4 баҳсида 4 гол киритган. Қолган 8 қарама қаршилигида эса фақатгина бир тўп киритган. У АПЛ доирасида топ-6 жамоаларига қарши учрашувларнинг 64 тасида 16 бора дарвозани ишғол этган (ўртача 1 ўйинга 0,3 гол), қолган жамоалар билан ўтказган 150 учрашувида 83 тўп киритган (ўртача бир ўйинга 0,6 гол).

Лукаку "Олд Траффорд"даги сўнгги 4 учрашувида 4 гол урди.

Дарвозабон Давид Де Хеа айни дамда "қуруқ ўйин" ўтказиш бўйича Премьер-лигада етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида 15та шундай баҳс бор. Унга яқин бўлган Тибо Куртуа, Эдерсон ва Льорис 13 ўйинда гол ўтказиб юбормаган.


"Ливерпуль"

Тўпурар: Муҳаммад Салаҳ - 32 гол (Лигада 24)



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР


Жамоалар барча турнирларда ўзаро 199 бора тўқнаш келишган. "Юнайтед" 79, "Ливерпуль" эса 65 учрашувда ғалаба қозонган. 55 баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган. Демак бугунги баҳс 200-си бўлади.

Томонларнинг сўнгги 4 учрашувида дуранг қайд этилган. АПЛ доирасидаги сўнгги 3 баҳсда ҳам ғолиб аниқланмаган. Томонлар 1921 йилдан бери лига доирасида кетма-кет 4 марта дуранг ўйнашмаган.

Англия чемпионати доирасида жамоалар ўзаро 170-марта тўқнаш келишади. "Юнайтед" ҳисобида 67, "Ливерпуль"да эса 55 ғалаба бор. 47 учрашувда дуранг қайд этилган.

"Ливерпуль" 2014 йилнинг мартидан буён "Юнайтед"ни сафарда мағлуб эта олмаган (0:3). 2014/15, 2015/16 йилги мавсумда "иблислар" ушбу рақибини ҳам уйда, ҳам сафарда мағлуб эта олган.

МЮ АПЛ доирасида "Ливерпуль"га қарши "Олд Траффорд"да ўтган сўнгги 13 учрашувининг 10тасида ғалаба қозонган. "Челси", "Манчестер Сити" (6 марта) "Ливерпуль"дан (5 марта) кўра кўпроқ "Юнайтед" майдонидан ғалаба билан қайтган.

Томонларнинг ўзаро ўйинларида 16 бора қизил карточка кўрсатилган.



УЙДА ВА САФАРДА

Лига (АПЛдан олдин): "Юнайтед" 67 ғалаба, "Ливерпуль" 55, дуранг 47
АПЛ: "Юнайтед" 27 ғалаба, "Ливерпуль" 13, дуранг 11


"ЮНАЙТЕД" МАЙДОНИДА

Лига (АПЛдан олдин): "Юнайтед" 42 ғалаба, "Ливерпуль" 16, дуранг 26
АПЛ: "Юнайтед" 15 ғалаба, "Ливерпуль" 5, дуранг 5.


Ўтган мавсум "Олд Траффорд"даги ўйин
"Манчестер Юнайтед" 1-1 "Ливерпуль"
15 январь, 2017 йил
Бош ҳакам: Майкл Оливер.
Голлар: Мильнер 27 (пенальти) - Ибрагимович 84.


Биринчи даврадаги ўйин
"Ливерпуль" 0-0 "Манчестер Юнайтед"
14 октябр, 2017 йил
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон.


УЧРАШУВ ҲАКАМЛАРИ
Бош ҳакам:
Крейг Поусон.
Бу мавсумда барча турнирларда 26 ўйин ўтказди. 91 сариқ, 4 марта қизил карточка кўрсатди.
Қанот ҳакамлари: Гари Бесуик, Питер Киркуп.
Захирадаги ҳакам: Мартин Аткинсон.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика