Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Қисқа вақтда кескин ўзгараётган Турин клуби ҳақида News

Қисқа вақтда кескин ўзгараётган Турин клуби ҳақида

"Торино"нинг А Серия 31-тури доирасида "Рома" устидан қозонган ғалабаси тасодиф эмас.

Италия футболи мухлислари яхши билишади: Марко Жампаоло қўл остидаги "Торино"нинг қандай муаммоси борлиги ҳеч кимга сир эмас. Буқалар ўйин давомида устунликни сақлаб қололмай қийналардилар. Жамоа ҳисобда олдинда бораётган 5 учрашувида мағлубиятга учраган ва яна 4 бор —  дуранг қайд этган.

Шу йилниг январь ойида жамоага Давиде Никола келди ва барчаси тубдан ўзгариб кетди. Биринчи ўйиндаёқ "Беневенто"га қарши беллашувда 0:2 ҳисобида ортда қолаётган "Торо" якунда мағлуб бўлмади – 2:2. Икки ҳафта ўтиб, "Аталанта"га 0:3 ютқазаётган бир вазиятда – 3:3 қайд этилди. "Сассуоло" билан 0:2 финал ҳуштаги чалинганида 3:2 ҳолига келтирилди. Никола билан "Торино" тўрт бор ҳисобда ортда қолаётиб, бир очкога эга чиқди ва яна икки марта иродали ғалабани тантана қилди. Тунда "Рома"га қарши ўйин бўлиб ўтди ва танаффусга римликлар 1:0 ҳисобида олдинда чиқиб кетишди, якуний ҳисоб — 3:1.

Хўш, Давиде Никола нимани ўзгартирди? 


"Рома" билан ўйин олдидан у барчаси оптимизмда эканлигини айтди. "Дунё оптимистларники, пессимистлар – шунчаки томошабин. Гап, оптимистлар қийинчилик нималигини билмаслигида эмас. Шунчаки уларга иштиёқ билан ишлаш ва ўсишга ҳаракат қилиш етишмайди".

Жампаоло "Торино"сида 18 учрашувдан кейин 13 очко бор эди, Никола билан – 12 турда 17 очко. 

Куни кеча "Кальяри" ўз ўйинини ўтказиб, "Торино"га яқинлашиб олганди, лекин "Рома" устидан қозонилган ғалабадан кейин "буқалар" йўқотилган очколар бўйича 13-ўринда.

Одатда бор эътибор топ жамоаларга қаратилади ва "Торино" каби клублар, қандай ўзгаришлар қилса ҳам одатда футбол жамоатчилиги нигоҳидан четда қолади. Бироқ "Торино" каби клубларда ҳам жуда қизиқ, мухлислик қилишга лойиқ вазиятлар рўй бериб туради. Назаримизда, аслида футбол шуниси билан ҳам қизиқ.   


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика