Latest news

21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  1 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  26 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18

Қисқа вақт ичида Осиё ва Жаҳон эътиборини ўзига қарата олган "Бунёдкор" 16 ёшда News

Қисқа вақт ичида Осиё ва Жаҳон эътиборини ўзига қарата олган "Бунёдкор" 16 ёшда

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун ўзининг 16 ёшини нишонламоқда.

Бундан роппа-роса 16 йил муқаддам, 2005 йилнинг 6 июль куни "Нефтгазмонтаж-Қурувчи" номи билан ташкил топган "Бунёдкор" бугун 16 ёшни қарши олди. Кейинчалик "Қурувчи" номи билан нафақат мамлакатимизда, балки Осиёда ҳам ўз ўрнига эга бўлган жамоамиз 2008 йил "Бунёдкор"га айлангач, дунё нашрларида ҳам тилга олина бошланди, амалга ошириётган ишлари эътироф этилди, "қалдирғочлар" янада баландроқ уча бошлади. Бу орада клубда ўша машҳур Зико, Луис Филипе Сколари каби мураббийлар ишлади. Ривалдо, Денилсон, Луизао сингари жаҳон тан олган, Хосе Луис Вильянуэва каби моҳир тўпурар легионерлар "Бунёдкор" либосида тўп тепди. Жамоа Олий лигадаги ўзининг дебют мавсумидаёқ юқори ўринларни банд этди. Кичик  муддат ичида қилинган ишлар самараси ўзини кўп куттирмади. 2008 йилги мавсум "қалдирғочлар" учун ниҳоятда муваффақиятларга бой йил бўлди, десак янгилишмаймиз. Жамоа мамалакат чемпиони ва кубогида зафар қучиш билан биргаликда, ОЧЛда ярим финалга қадар етиб борди. Кейинги йилларда Испаниянинг гранд жамоаси "Барселона" билан ўзаро ҳамкорлик йўл қўйилди. Икки жамоа иштирокида ўртоқлик учрашуви ташкил қилинди.  Қисқа вақт ичида миллий терма жамоамизнинг ўзаги бўлган футболчилар "Бунёдкор" аъзоси сифатида майдонга туша бошлади. Амалга оширилган ислоҳатлар ўлароқ, клуб қошида футбол академияси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Академия тарбияланувчилари бўлган "қалдирғочлар" бугун жамоанинг асосий ўйинчиларига айланган. Қисқаси, "қалдирғочлар"нинг муваффақияти учун кўпчилик енг шимариб, ҳамжиҳатлик билан хизмат қилди. Лекин бу муваффақиятларнинг асоси айнан кимларга боғлиқ эканлигини барча билади, бугунги кунда ҳам уларни эътироф этади, яхши хотиралар билан тилга олади, шу жумладан биз ҳам! Зеро, "Бунёдкор"ни нафақат мамлакатимизда, балки Осиё ва дунё миқиёсида тан олиниши учун қилинган хизматлар унутилмайди!

"Бунёдкор" жамоасининг чемпионатимизда эришган ютуқлари 

Ўзбекистон чемпиони - 2008, 2009, 2010, 2011, 2013

Ўзбекистон вице-чемпиони 2007, 2012, 2016

Бронза медали соҳиби - 2019

Ўзбекистон кубоги эгаси - 2008, 2010, 2012, 2013

Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби - 2014

Икки карра ОЧЛ ярим финалчиси - 2008, 2012

Қуйила суратлар орқали жамоанинг завқли онларини биргаликда ёдга оламиз

"Бунёдкор"нинг юлдузли таркибга эга бўлган пайтларда "PROСпорт" нашри Ўзбекистон олий лигасини ёритиб борарди.

2008 йилги Ўзбекистон кубоги финалидан олдинги жамовий сурат. Юлдузларга эътибор беринг


"Бунёдкор" - 2009



2010 йил "Шўртан"га қарши кечган Ўзбекистон кубоги финалидан олдинги жамоавий сурат. Юлдузлар клубни тарк этган пайтлар...


"Бунёдкор" - 2011. 

"Бунёдкор" - 2012. Жамоа ўша мавсум чемпионликни қўлга кирита олмаган бўлсада, кубокни ўзиники қилган ва ОЧЛда ярим финалгача етиб борган

"Бунёдкор" - 2013. Ўша мавсум жамоа ички чемпионатда дубль қайд этган. 

"Бунёдкор" - 2014 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби


"Бунёдкор" - 2015. Ўша мавсум жамоа учун муваффақиятсиз ўтган, чемпионатда 4-ўрин, кубок финалида "Насаф"га имконияи бой берилганди. 


2016 йил жамоа ўзагини клуб академияси тарбияланувчилари ташкил қилган ва якунда чемпионатда кумуш медалларига эга чиққанди.

 

2017 йил 2015 йилги натижа такрорланди. Кубок финалида "Локомотив"га мағлуб бўлди, чемпионатда 4-ўрин билан кифояланди

2018 йил "Бунёдкор" ўз тарихидаги энг оғир мавсумини ўтказди. 


2019 йил "Бунёдкор" яна равон йўлга қайтди ва Суперлигада бронза медалларини қўлга киритди.



2020 йилни "Бунёдкор" маълум сабабларга кўра барқарор ўтказа олмади. Суперлигадаги натижа 4-ўрин

Ўзбек футболи ривожланишига катта ҳисса қўшиб келаётган мазкур клубга бўлғусида яна кўплаб совринларга эга чиқишини, халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини тилаб қоламиз. 

Абдулазиз Искандаров 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика