Latest news

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  1 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  6 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  46 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  6 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  29 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

"Қирғизистонлик Месси" Гулжигит Алиқулов: "Афсонавий мураббий Қурбон Бердиев қўл остида ишлаётганимиздан хурсандман" News

"Қирғизистонлик Месси" Гулжигит Алиқулов: "Афсонавий мураббий Қурбон Бердиев қўл остида ишлаётганимиздан хурсандман"

Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби Туркия йиғини доирасида Босния чемпиони "Борац" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ушбу баҳсдан сўнг "Қайрат" сафида ўйнаётган қирғизистонлик футболчи Гулжигит Алиқулов championat.asia сайтига интервью берди. 




- Бугун ёшартирилган "Қайрат"ни кўрдик. Нима деб ўйлайсиз, бу медаллар учун курашишда қийинчилик туғдирмайдими? Чунки тажрибали футболчилар жамоадан кетишди, уларнинг ўрнини босадиган ўйинчилар борми?
- Албатта, бор. Ўйлайманки, етарлича шижоатли ёш футболчиларимиз бор. Асосийси, кучли бош мураббийга эгамиз ва янги тактик услуб устида ишлаяпмиз. Ҳаммаси яхши бўлади, чемпионлик учун курашамиз.

- Жамоанинг афсонавий мураббийи Қурбон Бердиев ҳақида қандай фикрдасиз?
- Шубҳасиз, у афсона. Футболда кўп нарсага эришган. Шундай мураббий қўл остида ўйнаётганимиздан, у жамоамизда ишлаётганидан бағоятда хурсандмиз.

- У киши қаттиққўлми?
- Жуда қаттиққўл (кулади). Машғулотлар у киши учун биринчи ўринда туради. Тартибни хуш кўради.

- Жамоада ўзига хос "трио" шаклланди. Сиз – "Қирғизистонлик Месси", Еркебулан Сейдахмет – "Қозоғистонлик Месси" ва мана энди ўзбекистонлик Жасур Жалолиддиновни "Ўзбекистонлик Месси" дейишяпти. Ҳатто "Барселона" ҳам бундай "трио"га ҳавас қилган бўларди. Улар билан бирга ўйнаш ҳақида нима дея оласиз?
- Мен ўзимни Мессига қиёсламаган бўлардим. Қолганлар ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Хурсанд қиладигани, улар техник жиҳатдан кучли. Биргаликда кўп нарсаларга эришамиз деган умиддаман.

- Қирғизистон терма жамоаси ЖЧ 3-саралаш босқичига чиқа олмади, эндиликда жамоани Осиё Кубоги саралаши кутиб турибди. Жамоада Осиё Кубогида 2-марта қатнашиш учун имкониятлар қанақа?
- Ўйлашимча, биз Осиё Кубогига чиқа оламиз. Қирғизистон терма жамоаси ёшлардан иборат. Биз энг яхши томонларимизни кўрсатиб, Осиё Кубогига йўл олишга интиламиз. Мартда йиғинга киришамиз ва астойдил тайёрланамиз.

- Саралаш босқичида гуруҳда қайси жамоаларга қарши рўбарў келишни хоҳлаган бўлардингиз?
- БАА, Мўғулистон... Мўғулистонга аламли мағлубиятга учрагандик. Умуман олганда, ҳаммасини вақт кўрсатади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика