Latest news

10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  3 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  3 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  17 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  5 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  8 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8

Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи Стефан Таркович: "Плей-офф босқичига йўл олишни мақсад қилганмиз" News

Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи Стефан Таркович: "Плей-офф босқичига йўл олишни мақсад қилганмиз"

Осиё кубоги "F" гуруҳининг биринчи туридан ўрин олган Таиланд ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги ўйиндан олдин Қирғиз Республикаси бош мураббийи Стефан Таркович ва жамоа сардори Тамирлан Қўзибоев матбуот анжуманида қатнашишди.

- Бош мураббийнинг биринчи ўйин ва бутун мусобақа ҳақидаги фикри қандай?

- Осиё кубогидек катта турнирнинг бир қисми бўлиш биз учун шараф. Қатар мамлакати бир йил олдин Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилганди. Биз ўзимизнинг энг яхши футболимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 40 кунга яқин бор кучимиз билан бу мусобақага тайёрландик. Энди ўз кучимизни майдонда кўрсатиш вақти келди.

- Тамирлан Қўзибоев, сизнинг мусобақадан олдинги фикрларингиз қандай?

- Эртанги ўйинга аъло даражада тайёрландик. Биз энг яхши ўйинимизни ўтказишга умид қиламиз. Мураббий айтганидек, тайёргарлик жараёни пухта ўтди.

- Жаноб мураббий, Осиё кубогига тайёргарлик босқичидан ва ўртоқлик учрашувларидан қанчалик қониқдингиз?

- Ҳа, тайёргарлик яхши бўлди. Жуда кўп машғулотлар, тўртта назорат учрашуви ва ҳаказо. Бу даврда футболчиларим бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Мен улар тайёр эканликларига 100% аминман. Энг яхши сифатларимизни намойиш этамиз. 

- Тамирлан, сен бир неча йиллар Гонгконгда фаолият олиб боргансан. Жамоадошларинг орасида ҳам чет элда ўйнаган футболчилар бор. Сизлар тўплаган бу тажриба Осиё кубогига тайёрланиш пайтида қанчалик ёрдам берди? Гонгконг терма жамоасидаги клубдошларинг билан пдей-офф босқичида ўзаро тўқнаш келиш ҳақида ўйлаб кўрдингми?

- Гонгконг терма жамоаси дарвозабони билан Таиланд билан қандай ўйнашимиз кераклиги ҳақида суҳбатлашдим. У менга баъзи маслаҳатлар берди. Эртага бу нарса бизга ёрдам беради деб ўйлайман.

- Жаноб мураббий, гуруҳдаги рақиблар ҳақида нималар дея оласиз?

- Бу қийин гуруҳ эканини барчамиз биламиз. Ўмонга қарши ЖЧ саралашидан ўйнадик, ундан олдин CAFA Кубогида ўзаро тўқнаш келгандик. Улар биз учун одатий рақибга айланиб қолишди. Саудия Арабистони эса алоҳида мавзу. Жаҳон чемпионатида улар нима қилишганини ҳамма кўрди. Умуман, ҳозирда Саудия Арабистонида футбол бошқа даражага кўтарилди. Барча рақиблар қийин, аммо биз бу ерга ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келганмиз. Қирғиз Республикаси футболи ўсиб бораётганини бутун Осиёга кўрсатишимиз керак. Рақибларни ҳурмат қилган ҳолда айтаманки, биз плей-офф босқичига йўл олишни мақсад қилганмиз.

- Тамирлан, сиз олдинги Осиё кубогида ҳам иштирок этгансиз. Сиздаги бу тажриба ушбу Осиё кубогида қандай ёрдам бериши мумкин?

- Олдинги Осиё кубоги Қирғиз Республикаси учун тарихдаги биринчиси эди. Ўтган сафар мусобақа жуда асабий ўтганди. Ҳозир эса бизда тажриба бор. Мен каттароқ бўлдим, ҳозир барчаси осонроқ. Умид қиламанки, бу сафарги мусобақа омадли бўлади.

- Тамирлан, жамоадаги атмосфера қандай? Таиландга қарши ўйиндан нималар кутяпсиз?

- Жамоадаги атмосфера жуда яхши. 40 кун тайёргарлик кўрдик. Худо хоҳласа, яхши натижа қайд этамиз.

- Эртанги ўйинда ғалаба қозониш шарт деб ҳисоблайсизларми? Чунки рақиб ФИФА рейтингида сизга яқин жойлашган...

- Осиё кубогида осон ўйин йўқ. Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Нима кутаётганимга келсак, албатта, биз кейинги босқичга чиқишни мақсад қилганмиз. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика