Қатар Лига Кубоги. Рашидов собиқ жамоасига чиройли гол урди ва ассистга эришди
26 sep 2022 08:35
News
Қатар Лига Кубоги. Рашидов собиқ жамоасига чиройли гол урди ва ассистга эришди
Қатар Лига Кубоги 2-тури доирасида "Умм Салал" сафарда “Қатар СК”ни 3:1 ҳисобида таслим этишга эришди.
Меҳмонлар сафида Сардор Рашидов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 2-дақиқадаёқ Элиаш Баримилнинг голига ҳаммуаллиф бўлди. Кейин эса 33-дақиқада узоқ масофадан аниқ зарба бериб, собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этди. У 64-дақиқада захирага олинди.
31 ёшли футболчи “Умм Салал”даги дастлабки тўпини киритишга эришди. Ҳозирда унинг жамоаси Лига Кубоги жадвалида 6 очко билан 2-ўринда бормоқда. Рашидов 2019-2020 йиллар давомида “Қатар СК” шарафини ҳимоя қилганди.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Comments