Қатар амири ПСЖ базасига келди ва ўйинчиларга мурожаат қилди News

Қатар амири ПСЖ базасига келди ва ўйинчиларга мурожаат қилди

Қатар амири ПСЖ базасига ташриф буюрди.

Тамим бин Хамад Ал Тани бошқарув раиси Носир Ал Хелайфининг ҳамроҳлигида клубга келди.

У мураббийлар штаби ва биринчи жамоа ўйинчилари билан учрашди. Амир ПСЖнинг эркаклар ва аёллар жамоаси Чемпионлар лигаси ярим финалига чиққанидан ғурурланишини айтди.

У шунингдек базадаги янги биноларни кўздан кечирди, машғулотлар базасини ривожлантириш ва янги стадион қурилиши режалари билан танишди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика