Latest news

01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  3 00:45Миллатлар лигаси. Германия, Нидерландия ва Швеция терма жамоалари иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  0 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  2 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  5 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  21 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  15 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  9 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  16

"Қашқирлар макони"даги Актамов ёхуд "Қизилқум"нинг фавқулодда порлаши News

"Қашқирлар макони"даги Актамов ёхуд "Қизилқум"нинг фавқулодда порлаши

Ўзбек футболида Навоий клубига нисбатан ўзгача қараш мавжуд.

Мутахассислар "Қизилқум"ни ҳар доим ўзига яратилган шароитлар даражасига муносиб ўйнамасликда айблашади. Жорий мавсум ҳам шундай бошланди. Нестеров, Тўхтахўжаев, Бойдуллаев, Григалашвили ҳамда Ватсадзе сингари тажрибали футболчиларни йиғиб олган жамоа ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусга 8 ўйинда 10 очко тўплагани ҳолда чиқиб кетди.

Бироқ, "Қизилқум"нинг танаффусдан қайтиши даҳшатли кўринишда бўлди. Агар бу ҳақда бир фильм олинса, Ҳамиджон Актамовнинг стадионга кириб келиш саҳнасига Гёкҳан Кирдар томонидан 2003 йилда "Қашқирлар макони" телесериали учун ишлаб чиқилган махсус мусиқа жуда мос тушарди:)

Танаффусдан кейин ўтказилган ўйинларгина ҳисобланса, навоийликлар мусобақа жадвалида 1-ўринни банд қилишади ("Пахтакор" билан). ФИФА кунларига қадар ўтган 8 турда 10 очко йиғишни амаллаган "Қизилқум"га танаффусдан кейин шунча балл олиш учун 4 та баҳс кифоя қилди. Рақиблар орасида АГМК, "Бунёдкор" сингари жамоаларнинг борлиги ҳолат тасодиф эмаслигини тасдиқлайди.

Хўш, "Қизилқум"да нима ўзгардики, натижа бирдан яхшиланиб кетди?

Биринчидан, бу бевосита жамоа устози билан боғлиқ ҳолат. Ҳамиджон Актамовнинг фаолиятига назар солсангиз, асосан бир хилликка гувоҳ бўласиз: 4-2-3-1 ёки 4-1-4-1. Бироқ, мазкур мутахассис танаффусдан кейин мутлақ янгича ўйин услуби билан қайтди ва ўз фаолиятида кичик инқилобни амалга оширди. 


Гап шундаки, Актамов фаолиятида илк бор 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнай бошлади. Янги тактик схема "Сурхон"га қарши 18 июнда ўтказилган ўйинда иш бермаган бўлса-да (дуранг), орадан 4 кун ўтиб Олмалиқ мағлуб қилинишида асқотди. 

OKMK

Boburbek Yuldashev - 34'

Superliga. Round 6

22/06/2021, 20:00

2
:
1
Finished

Qizilqum

Элгужа Григалашвили - 29', Erkin Baydullaev - 36'

45'
90'
34'  Boburbek Yuldashev
42'  Akrom Komilov
62'  Mirjamol Kasimov (Zafar Palvanov)
62'  Sanjar Tursunov (Dilshod Juraev)
68'  Shohruh Gadoev (Husniddin Gofurov)
68'  Murodjon Toshmatov (Alvin Fortes)
75'  Boburbek Yuldashev (Sardor Rakhmanov)
76'  Akrom Komilov
29'  Элгужа Григалашвили
29'  Muhsin Ubaydullaev
36'  Erkin Baydullaev
46'  Fayzullo Kambarov (Sherali Juraev)
69'  Jasur Azimov (Mirjalol Kasimov)
84'  Элгужа Григалашвили (Behruz Sadilloyev)
90'  Ignatiy Nesterov
90'  Behruz Sadilloyev (Jamshid Hasanov)
90'  Behruz Sadilloyev


АГМК билан ўйинни бевосита стадиондан кузатдим ва очиғи, ўша куни "Қизилқум"ни таниб бўлмасди. Нестеровнинг ишончли ўйини, Тўхтахўжаевнинг 2 ёнидаги Қамбаров ва Толмасовни тўғри йўналтириб туриши, 2-ёшлигини яшаётган Бойдуллаев ва олдинги чизиқдаги грузинлар... 

Бу ғалабани тасодиф сифатида баҳолаганлар етарлича эди. "Қизилқум"нинг уларга жавоби яна 4 кундан кейин берилди. Бу гал пойтахтнинг "Бунёдкор"и Навоийдан эгик бош билан қайтди.

Qizilqum

Erkin Baydullaev - 19', Mate Vatsadze - 38'

Superliga. Round 11

26/06/2021, 20:00

1
:
2
Finished

Bunyodkor

Mirjakhon Mirakhmadov - 76'

45'
90'
19'  Erkin Baydullaev
36'  Fayzullo Kambarov
38'  Mate Vatsadze
38'  Элгужа Григалашвили
64'  Fayzullo Kambarov (Sherali Juraev)
79'  Jasur Azimov (Behruz Sadilloyev)
85'  Muhsin Ubaydullaev
9'  Mirjakhon Mirakhmadov
10'  Lutfulla Turaev
35'  Nurillo Tukhtasinov
46'  Lutfulla Turaev (Sanjar Rashidov)
46'  Davronjon Ergashev (Sukhrob Izzatov)
66'  Ulugbek Abdullaev (Mukhammadodil Kahramanov)
76'  Mirjakhon Mirakhmadov
76'  Farrukh Ikramov
85'  Sukhrob Izzatov


2 июль куни ўтказилган "Машъал"га қарши баҳсда эса марказий ҳимоячилар сони 2 тага қайтарилди. Бунда жорий мавсум Муборак клубининг ҳужумдаги ишлари юришмаётгани инобатга олинган бўлса ажаб эмас. Нима бўлганда ҳам, танлов ўзини оқлади. Якунда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган "Қизилқум" мавсумдаги 5-ғалабасини нишонлади.

Qizilqum

Erkin Baydullaev - 18', Элгужа Григалашвили - 29'

Superliga. Round 12

02/07/2021, 20:00

0
:
2
Finished

Mashal

45'
90'
18'  Erkin Baydullaev
29'  Элгужа Григалашвили
65'  Jamshid Hasanov (Behruz Sadilloyev)
83'  Mate Vatsadze (Sherali Juraev)
83'  Jasur Azimov (Mirjalol Kasimov)
85'  Oleg Tolmasov
90'  Элгужа Григалашвили (Humoyun Abdualiev)
46'  Abbos Shodmonov (Muhammadali Yuldashev)
62'  Zafarbek Akramov (Ibrokhim Nomonov)
62'  Sardor Abduraimov (Sirojiddin Kuziyev)
85'  Shahzod Shaymanov (Abdumalik Norqobilov)
90'  Samandar Shukurullayev


Хуллас, танаффусдан кейин 4 ўйинда 10 очко йиғган Навоий жамоаси турнир жадвалида 5 поғонага юқорилади. Ва сўнгги 1 ой ичидаги энг катта прогрессни қайд этди. "Қизилқум" билан бу борада фақат "Пахтакор" баҳслашиши мумкин.

Бойдуллаев эффекти!

Тўғри, жамоа ўйинини Актамов ва Агамуродов яхши томонга ўзгартиряпти. Лекин, танаффусдан кейинги "Қизилқум"ни Эркин Бойдуллаевсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Самарқандлик футболчи охирги бир ойда ҳақиқий "йиртқич"га айланди ва эҳтимол фаолиятидаги энг яхши даврни бошдан ўтказяпти. Эътибор қилинг, Эркин Бойдуллаев сўнгги 4 ўйиннинг барчасида рақиблари дарвозасига йўл топди (2 бор жаримадан, 1 гал бурчак зарбасидан). Унинг голлари бўлмаса, "Қизилқум" 5 очко йўқотиб, айни пайтда турнир жадвалининг 8 ёки 9-поғонасини эгаллаб турган бўларди. Эслатиб ўтамиз, самарқандлик футболчи 37 ёшда!

Трансфер ойнаси

Ҳа, "Қизилқум"нинг охирги ўйинлари чемпионатда интригани оширди. Жамоа Суперлиганинг жорий мавсумида энг кам мағлуб бўлган ва энг оз тўп ўтказиб юборганлардан бири. Бироқ, ўзбек футболининг бир дарди борки, ҳар ёз безовта қилиб туради. Яъни, трансфер ойнаси очилиши билан клубларимизнинг жамоа асосини ташкил қилиб турган 10-15 нафар футболчидан бирданига воз кечиб юбориши ортиқ таажжубланарли ҳолат эмас. Шу юздан Навоийда тузилаётган рақобатбардош жамоанинг ҳар томонга тарқашидан хавотир олаётганлар бўлса керак. Биздаги маълумотларга кўра, ундай бўлмайди. Ёзги трансфер дарчасида "Қизилқум"ни фақат 2 нафар футболчи тарк этиши мумкин: Ойбек Қиличев ва Мате Ватсадзе. Шунингдек, жамоа таркиби охирги 6 ойни Жанубий Кореяда ўтказган Ислом Кенжабоев билан кучайтирилди.

Хуллас, "Қизилқум"нинг танаффусдан кейинги порлаши навоийлик мухлисларни хурсанд қилгани бор гап. Умид қиламизки, бу юриш давомли бўлади...

Хоразмдан чиққан миллионер

Author :
Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика