Latest news

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  10 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  5 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Қашқадарёдан Сурхондарёга(ча). 1-қисм News

Қашқадарёдан Сурхондарёга(ча). 1-қисм

Адҳам Солиевнинг машҳур таронаси биринчи тилга олинган вилоятдан бошланса, бизнинг бу галги сафаримиз шунинг тескариси бўлди.

Бир тун аввал Мадридда футбол ўйини қандай бўлади деган изоҳга мутлақо энциклопедик жавоб бўладиган баҳс гувоҳига айландик. Мўлжал қилган вақтимиздан узоқроққа чўзилган тўқнашув тонгги сафаримиз олдидан бажаришимиз керак бўлган уйқу билан хайрлашиб туришга мажбур қилди. Белгиланган вақтдан бироз аввал, тахминан эрталабки бешларда аэропорт остонасига оёқ қўйиш арафасида дастлаб фақатгина қоровул билан юзлашсам керак деб фикр миямда чарх урди, бироқ ичкарига қадам босишим биланоқ мендан ҳам илгарироқ бу ерга қадам ранжида қилган анча-мунча одамга шоҳид бўлдим. Улар орасида хорижлик сайёҳлар ҳам талайгина топиларди. 

Салкам бобом тенги хорижликларнинг саёҳатма-саёҳат юриши ажабланарли эмас. Аммо ўзимизнинг шулар тенги бобо-бувиларимиз бундай сафарларни хаёлига ҳам келтиришмайди.

Биринчи расмдан фарқли ўлароқ, иккинчисига ҳам қиё боқиб, сочнинг қорранг тусга кириши модага айланаётганини фараз қилдим. Мен бўлсам, гоҳида кўзгуда кўзим тушиб қолган қировранг соч толамга муножот айтиб ўтирардим. Фалакка кўтарилишимиз билан булутлар узра Абдуллажоннинг кетмонидаги сайр сингари парвоз қила бошладик. Осмон тўла булут-у, иссиқ кунларда ердан қия боққанда мисқолини ҳам топиш амри маҳол. Термизга қўнгач, булутнинг б ҳарфини кўкдан қидириб топиш қийин бўлди. Номи ўзига мос тарзда Ўзбекистоннинг "термос"и деб атаса бўладиган шаҳар биз тасаввур қилганчалик жазирама бўлиб чиқмади. Эҳтимол, толеимиз кулиб, нисбатан салқин об-ҳавога дуч келгандирмиз. 

Сурхондарёда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирдан ГАЛЕРЕЯ

ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятининг футбол фахрийлари, вилоят спорти, хусусан, футболига улкан ҳисса қўшган инсонлар Баҳром Ҳамроев ва Ботир Кашкенбаев хонадонларига ташриф буюрди. Собиқ шарҳловчи, мураббий, кўп йиллар давомида вилоят спорт қўмитаси раҳбари сифатида фаолият олиб борган Баҳром Ҳамроев билан суҳбатда Сурхон диёри футболининг ёрқин тарихи эслаб ўтилди.

Меҳмонларни кутиб олган Ҳамроев авваллари Одил Аҳмедовнинг ўйинларини кузатиб борганини эътироф этиб, шундай ҳазиллашди: "Телевизорда Одилни ҳар кўрганимда салом бераман, ҳеч алик олмайди". Тўлаган Исоқов унинг радиодаги шарҳловчилик фаолиятига тўхталиб ўтди: "Радиода одамлар тинглаб ҳис қиларди, у вақтлари ҳаммаям телевизор кўравермасди, воқеаларни тинглаб ҳис қилишарди". Фахрийлар ўтмишдаги Сурхондарё, умуман, ўзбек футболи тўғрисида қизиқарли фикрлар билан ҳам ўртоқлашди. 

"Шароф Рашидов вақтида "Пахтакор"га яхши натижа қайд этиш топшириғи қўйиларди, акс ҳолда бу пахта планига таъсир ўтказиши айтилганди. Яъни севимли жамоаси қониқарсиз кўрсаткич қайд этса, бу одамларнинг кайфияти ва меҳнат унумдорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши таъкидланган". 

"Авваллари Сурхондарёдан зўр футболчилар етишиб чиқарди. Биргина Саркисян жамоасининг катта қисмини сурхон йигитларидан тузганди бир вақтлар". 

Ушбу суҳбат ҳазил-мутойибалар остида ўтган бўлса-да, баҳонада теша тегмаган гаплардан бохабар бўлдик.

Бевақт оламдан ўтган фахрий футболчи ва мураббий Ботир Кашкенбаев хонадонига ташриф давомида унинг ҳақига дуо қилинди ва кўп йиллик меҳнат фаолияти хотирланди. 

Футбол фахрийлари ва уларнинг қариндошларига ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди. 

Кейинчалик делегация Термиз туманида жойлашган Сурхондарё вилояти футбол академиясига ташриф буюрди. 

Футбол маҳорат мактабида 156 нафар ўқувчи таҳсил олар экан. У ерда Олий лиганинг бир қатор клубларида тўп тепган Корнечук техник директор вазифасида фаолият юритади. Шунингдек, "Нефтчи"да ўйнаган Азамат Жўрамуродов каби собиқ футболчилар ўз иқтидорини ёш шогирдларига ўргатмоқда. Бизга яхши натижалар қайд этилаётгани айтилди (бироқ уларнинг қоқ туш пайтида ўтган машғулотини бироз кузатиб, ёшлар кўпроқ парваришга муҳтож эканлигини ҳис қилдим). Нима бўлган тақдирда ҳам, Сурхондарёнинг охирги кашфиёти Элдор Шомуродов бўлиб тўхтаб қолмасликни истардим. Футбол даргоҳида таҳсил олаётган болакайлар келгусида ҳайдовчи, қурувчи эмас, ўз касбининг усталари бўлишини орзу қилардим. 

"Сурхон" клубининг ҳам ишлари ҳозирча яхши эмас. Жамоа турнир жадвалида охиридан бошлаб қаралганда биринчиликда кетмоқда. Қолаверса, клуб ўз ўйинларини мухлислари кўз ўнгида ўтказмаяпти. Бу ҳам жамоанинг натижаларига таъсир ўтказаётган бўлса, ажабланмайман. Сурхондарё клуби неча йиллар деганда юқори элитада иштирок этишни бошлади. Лоторея сингари муваффақият кутиб ўтирилса, яна бир неча йил давомида вилоят катта футболдан бебаҳра қолиши мумкин.

Суперлига турнир жадвали

Куннинг иккинчи қисмида Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Тўра Боболов, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ва ўзбек футболи фахрийлари иштирок этишди. 

Учрашувда Тўра Боболов вилоятда футбол ривожи йўлида амалга оширилган ишлар ва бўлажак режалар билан ўртоқлашди. 

Учрашув сўнгида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони топширилди. Бундан ташқари, бир қатор фахрийларга эсдалик совғалари улашилди.

Сўнгра "Сурхон" марказий стадионида ўзбек футболи фахрийлари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашувдан олдин ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ва ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов барчани ўзбек футболининг 110 йиллиги билан табриклаб, Сурхон ўлкасининг ўзбек футболига қўшган улкан ҳиссасини таъкидлаб ўтишди. Шундан сўнг ЎФА томонидан бир қатор футбол фахрийлари тақдирланди. Уларга кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалар топширилди.

Ушбу учрашувга, умуман байрам тантанасида стадионнинг ярми тўлибди (шулардан салкам ярми хотин-қизлар, тавба, улар ҳам шундай ишқибоз бўладими, деб қўясан ичингда футбол бошлангач, офтоб тиғига соябонини пеш қилганча, концерт якунланганига шукрона қилиб, уй-уйига жўнаётган хотин-қизларни кўриб).

Ўртоқлик учрашуви ҳақида гапирадиган бўлсак, Одил Аҳмедов катта футболга қайтди (бир нечта хотира учрашувига) ҳамда қайтишини хет-трик билан нишонлади.

ЎФА - Сурхондарё 5:5 

Голлар: 1:0 - Аҳмедов, 2:0 - Тецуя, 2:1 - Дўрмонов, 3:1 - Аҳмедов, 3:2 - Ваҳобов, 3:3 - Шомуродов, 3:4 - Бозоров, 4:4 - Аҳмедов, 5:4 - Қодиров, 5:5 - Шомуродов.

ЎФА (тўлиқ таркиб): 1.Бенямин Муратов, 3.Фазлиддин Шоимқулов, 4.Усмон Тошев, 5.Геннадий Денисов, 8.Раҳмиддин Зикриев, 9.Одил Аҳмедов, 10.Цучида Тецуя, 11.Маъмур Саидқосимов, 13.Александр Шапран, 14.Маъмур Саидқосимов, 15.Ойбек Икромов, 16.Равшан Ҳайдаров, 17.Маъмур Султонов

Бош мураббий: Тўлаган Исоқов

Сурхондарё (тўлиқ таркиб): 12.Александр Корнейчук, 2.Сирожидин Раҳмутулин, 5.Ғайрат Омонмуродов, 6.Шуҳрат Холиёров, 7.Ҳамро Давлатов, 8.Рустам Дўрмонов, 9.Бахтиёр Бозоров, 10.Баҳриддин Ваҳобов, 11.Жасур Раҳимов, 13.Санжар Шомуродов, 14.Сергей Одамбаев, 16.Фурқат Мустафоқулов, 18.Фазлиддин Ҳасанов

Бош мураббий: Виктор Аламиников

Сурхондарёда сафари якунланди ёхуд Одил Аҳмедов катта футболга қайтган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ

Эҳтимол, сизни ҳам учрашув натижаси-ю, фотосуратлар қизиқтирмас, бироқ ўйин давомидаги ҳангомалар ва хатти-ҳаракатлар бироз бўлса-да, кайфиятингизни кўтаришга хизмат қилса, ажабмас.

Майдонда кепка билан ҳаракат қилган Александр Шапран

Гарри мужик;

Дарров иккита урдими, билмай қолибман, сотилган экан-да;

Эй, эээй, ҳэээээй, бер пасни;

Эй, Георгей, майдонга тушинг, Рустам ака пишди;

Санчо, Санчо, бер пас;

Нима қиляпти бу, уёқдан буёққа айланади, айланади;

- Равшан ака ўйнайсизми?

- Бўлди, қотиб қолдим.

Ён ҳакам чизиқ устида тўпни олиб кетаётган футболчига: Ўйин, ўйин, э, ўйин-эй;

Ҳамро ака, қарадингиз, қарадингиз, пас бермасдан тепвордингиз-а!

Танаффусда барча тин олган бўлса, Одил Аҳмедов жажжи томошабинлар орасида суратга тушиш билан овора бўлди.

- Одил, манавилар сиз билан расм тушсин, йиғлаб ётибди.

Хуллас, Сурхондарё сафаримиз ҳам якунланди. Энди қўшни вилоят Қашқадарёга йўл оламиз ҳамда Суперлиганинг марказий ўйинларидан бири бўлмиш "Насаф" - "Пахтакор" ўйини ҳамда унинг атрофида бўлаётган ажабтовур воқеаларни сиз билан баҳам кўришга ҳаракат қиламиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика