Latest news

10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  1 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  3 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  1 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  12 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  2 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  8 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  4 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  13 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  8

Қашқадарё дербисида "аждарлар"дан иродали ғалаба ёхуд "Шўртан" - "Насаф" 1:2 News

Қашқадарё дербисида "аждарлар"дан иродали ғалаба ёхуд "Шўртан" - "Насаф" 1:2

Қашқадарё дербиси доирасидаги "Шўртан" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтмоқда.
«Шўртан» (Ғузор) – «Насаф» (Қарши) 1:2
26 апрель 2015. Ғузор. "Шўртан" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Б.Намозов, А.Цапенко, О.Абдувасилов, Н.Қосимов.
Назоратчи:
А.Абдуллаев.
Голлар:
ҒуломҲайдар Гулямов 48, - 1:0 (Мирзакамол Камолов). Фарруҳ Сайфиев 86, - 1:1. Илҳом Шомуродов 90, - 1:2 (Артур Геворкян).
"Шўртан":
30.Тимур Жўраев, 7.Виктор Карпенко (19.Суҳроб Бердиев, 64), 9.Игорь Таран, 10.Виктор Клишин, 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 17.Мирзакамол Камолов, 18.Элдор Бойматов, 20.Дарко Станоевич, 21.ҒуломҲайдар Гулямов, 22.Лазиз Убайдуллаев.
Захира: 1.Элдор Тожибоев, 4.Жамол Отақулов, 5.Асрор Алиқулов, 8.Самандар Шодмонов, 28.Мурод Ражабов, 29.Шерзод Шарипов.

"Насаф":
30.Ўткир Юсупов, 5.Ботир Қораев, 9.Илҳом Шомуродов, 15.Рой Рок, 16.Алишер Юсупов, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдураҳимов, 23.Шерзод Аъзамов (32.Ҳамза Каримов, 82), 27.Илҳом Юнусов (22.Шоҳруҳ Гадоев, 58), 33.Одил Ҳамробеков, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 25.Элдор Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 7.Акрам Бахриддинов, 20.Эркин Бойдуллаев, 38.Дониёр Нарзуллаев.

Огоҳлантиришлар:
Баҳром Абдураҳимов 67, Умар Эшмуродов 72.


                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ

Сизлар билан 90 дақиқа давомида Шаҳбоз Беғамов бўлди. Соғ-саломат бўлинглар.

90+4. Учрашув якунланди. Қашқадарё дербисида "Насаф" сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига иродали ғалабага эришди! "Шўртан"нинг эса бутун ўйин давомида кўрсатган ўйини таҳсинга сазовор.

90+2. Артур Геворкян жарима майдони ичида турган Илҳом Шомуродовга узатди, Илҳом одатда бундай вазиятлардан гол уради - 1:2. "Насаф" иродали ғалабага жуда яқин!

90+1. ГООООООООООООООООООООООЛ! 1:2! Илҳом Шомуродов!!!

90.
Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

89. ЗАРБААААААА! Суҳроб Бердиев! Қандай вазият эдия! Бердиев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, озгина ноаниқ!

88.
Бугунги дерби ўз мақомини тўла тўкис оқламоқда.

86. "Шўртан" жарима майдони олдида юзага келган пала-партишлик натижасида Фарруҳ Сайфиев гол урди. Бу вазиятда Шоҳруҳ Гадоевнинг ҳаракатлари таҳсинга сазовор!

86. ГОООООООООООООЛ! 1:1. Фарруҳ Сайфиев!

84. Ўзгариш. "Шўртан".
Мирзакамол Камолов ўрнига Самандар Шодмонов тушди

83.
Суҳроб Бердиевнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди

82. Ўзгариш. "Насаф".
Шерзод Аъзамов ўрнига Ҳамза Каримов тушди

80.
"Насаф"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам оффсайд туфайли тўхтаб қолди

77.
"Насаф" энди ҳужумга ўтганди ҳам қанот ҳаками байроқчасини кўтариб қолди

76.
Ўткир Юсупов рақибнинг навбатдаги ҳужумини бартараф этишни уддасидан чиқди

73.
"Насаф" фақат ҳимояланмоқда



72. Огоҳлантириш. "Шўртан".
Умар Эшмуродов

72. "Шўртанннн"!!!! Дерби!!!! Ғузорликларни тўхтатиб бўлмаяпти...Суҳроб Бердиевнинг боши билан берган зарбасини бир амаллаб майдондан ташқарига чиқариб юборишди. Ундан оддин эса Юсупов ўз маҳоратини ишга солганди

71.
Рўзиқул Бердиев ҳужум чизиғи борасида яхшигина ўйлаб олиши керак. Бугунги ўйин шуни кўрсатмоқдаки, "Насаф"да ҳужум йўқ.

69.
Мухтор Қурбоновнинг ўзгаришлари ўз сўзини айтишни бошламоқда. Бердиевнинг ўзгаришлари ҳозирча самара бермаяпти. Суҳроб Бердиев ўйинга тезда киришиб кетди. "Шўртан"нинг ҳужумлари жозибакор кўриниш олмоқда

68. Хавфли вазият!!! Суҳроб Бердиеввввв!!! Ажойиб зарба!!!! Дарвоза тўсини меҳмонларнинг жонига оро кирди

67. Огоҳлантириш. "Насаф".
Баҳром Абдураҳимов

65. Ўзгариш. "Шўртан".
Виктор Клишин ўрнига Суҳроб Бердиев тушди

64.
Артур Геворкянннигг кучли бўлмаган зарбасини қайтариш Темур Жўраевга қийинчилик туғдирмади

61.
Рўзиқул Бердиев ҳаёлан "Локо" ва "Ал Аҳли" билан зйинга тайергарликни бошлаб юборган шекилли. Бугунги ўйинда таркибда кўплаб ўзгаришлар қилинди ва жамоанинг ўйинига озми-кўпми таъсир қилиши табиий. Майдондаги 11 футболчи ҳозирча ғузорликларга етарлича қаршилик қила олишмаяпти. Темур Жўраев бугун кўп ҳам ўйинга киришаетгани йўқ. "Насаф"нинг номинал ҳужумчиси Илҳом Шомуродов эса шунчаки майдонда сайр қилиб юргандек.

58. Ўзгариш. "Насаф".
Илҳом Юнусов ўрнига Шоҳруҳ Гадоев тушди

57.
Ғузордаги стадионга келган мухлислар стадионни "портлатишмокда". Бунга сабаб "Шўртан"инг кескин ҳужумлари!!! Виктор Карпенконинг чап қанотдан ошириб бергн тўпини Виктор Клишин дарвозага йўллади. Бу вазиятда "Насаф" жонига Шерзод Аъзамов оро кирди. Ҳимоячи тўпни дарвоза чизиғи олдидан боши билан қайтариб қолди

56.
ҒуломҲайдарррр Гулямоввввв!!! Бу футболчини ушлай оладиганн футболчи борми??? Гулямов чап қанотдан рақибини доғда қолдирди ва тўпни жарима майдончасига оширди. Тўп йўл-йўлакай футболчига тегди ва сал қолса дарвозадан ўрин олиши мумкин эди. Ўткир Юсупов бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

54. "Шўртан" янада ҳужумкорлики оширмоқда. Мезбонлар ҳозирча қаршиликларни "эзиб" қўйишмоқда

52. "Насаф"нинг ҳужуми бесамар тугади. Фарруҳ Сайфиев зарба беришда бироз кеч қолди

49. "Шўртан" ҳар бир жиҳатдан бугун рақибидан устунлик қилмоқда. Эркин Бойдуллаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ҳамза Каримов каби етакчи футболчиларнинг йўқлиги ўз сўзини айтаетган бўлиши мумкин. Бироқ "Шўртан" ўйинни ташкил этишда жуда фаоллик билан ўйнамоқда

48. Мирзакамол Камоловнинг ошириб берган тўпини ҒуломҲайдар боши билан дарвозага йўллади - 1:0.

48. ГОООООООООООООООООООЛ! 1:0. ҒуломҲайдар Гулямов!

47.
Учрашувни томоша қилиш учун стадионга 6525 нафар томошабин келган

46. Иккинчи бўлим бошланди!


Фотолар: Сардор Нуров ("Насаф" матбуот хизмати)









"Насаф" матбуот хизмати тайёрлаган статистика билан танишинг:
БИРИНЧИ БЎЛИМ СТАТИСТИКАСИ:
"Шўртан" - "Насаф"
Зарбалар:  3-4
Аниқ зарбалар: 1-2
Бурчак тўплари: 1-2
Қоида бузилиши: 5-8
Офсайд:  1-2

45. Биринчи бўлим якунланди.

45. Энди Фарруҳ Сайфиев Карпенко сингари рақиб дарвозасига зарба йўллади. Темур Жўраев ортиқча қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди

45. Виктор Карпенко жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп Ўткир Юсуповнинг қўлига бориб тушди

41. "Насаф" жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритшди. Артур Геворкяннинг жарима майдончаси томон ошириб берган тўпини рақиб ҳимоячилари бартараф этишди

36. Темур Жўраев дарвозаси одида деярли вазиятлар бўлмаяпти. "Шуртан" посбони ҳозирча ўйинни бемалол томоша қилмоқда

34. "Шўртан"нинг ҳужумлари сони тобора ошиб бормоқда. Ҳужумдаги шиддат ҳам шу баробарида кескинлашмоқда. Виктор Карпенконинг ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпига Ўткир Юсупов чаққонлик билан биринчи чиқиб борди ва тўпга эгалик қилди

33. "Шўртан" катта куч билан олдинга бормокда

32. "Шўртан"нинг хавфли ҳужуми. Қанотдан жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни меҳмонлар ҳимоячиси Рой Рок боши билан бартараф этди ва вазиятни юмшатди

30. Виктор Карпенконинг жарима зарбасидан тепган тўпи мўлжалга аниқ бормади

29. Игорь Таранни Илҳом Юнусов йиқитди. "Шўртан" хавфли нуқтадан жарима зарбасини амалга оширади

26. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар жуда кам

24. "Насаф" ташаббусни яна ўз томонига оғдирди. Бу сафар чап канотдан Фаррух Сайфиев ва Баҳром Абдураҳимов жуда чиройли комбинацияни ташкил этишди. Бироқ сўнгги паллада Сайфиевга тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди

22. Алишер Юсупов ўнг қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига узатди. Шомуродовнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

19. Алишер Юсуповнинг бурчакдан ошириб берган тўпига Фаррух Сайфиев боши билан зарба йуллади, ноаниқ



15. "Насаф" ҳам олдинга ўтишга интилмокда. Артур Геворкян ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

13. "Шўртан" майдон маркази олдидан жарима тўпи тепди. Виктор Карпенконинг ошириб берган тўпини Юсупов эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди.

10. Хавфли ҳужум! "Шўртан" жонланммоқда. Карпенконинг қанотдан узатиб берган тўпини Алишер Юсупов жарима майдончаси ичидан узоқлаштиришга эришди. Акс ҳолда учрашувда ҳисоб очилиши мумкин эди

8. "Шўртан" илк ҳужумини уюштирди. Узоқ ўйланган ҳужумни Лазиз Убайдуллаев ўзининг узоқдаги зарбаси билан якунламоқчи бўлди. Лекин унинг тепган тўпини Ўткир Юсупов ортиқча қийинчиликсиз бартараф этди

5. "Насаф" тўпга эгалик қилишда катта устунликка эга. Чап қанотдан Фаррух Сайфиев тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди. Бироқ Темур Жўраев тўпни хотиржам ушлаб олди



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика