Latest news

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  5 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Қаршида хотира турнири бўлиб ўтди. Нуриддин Зайниевнинг ўғли отаси ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашди News

Қаршида хотира турнири бўлиб ўтди. Нуриддин Зайниевнинг ўғли отаси ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашди

23-24 февраль кунлари Қаршида ҳақиқий футбол фидойиси, Қашқадарё вилояти собиқ ҳокими, марҳум Нуриддин Зайниевич Зайниев хотирасини ёд этиш мақсадида футбол бўйича илк халқаро турнир ташкил этилди.

Икки кун давом этган хотира турнирида “Насаф”, “Машъал”, “Шўртан” ва Тожикистонинг “Регар-ТаДаз” жамоалари иштирок этишди.

Учинчи ўрин учун бўлган баҳсда “Машъал” тожик клубини пенальтилар сериясида мағлуб этди.

Финалда эса “Насаф” “Шўртан”га майдон эгаси ким эканлигини курсатиб қуйди – 4:0.

III ўрин учун баҳс
“Машъал” – “Регар-ТаДаз” 1:1 (пенальтилар серияси 5:4)

Финал
"Насаф" 4:0 "Шўртан"

Хотира турниридан сўнг мухбиримиз Нуриддин Зайниевнинг фарзанди, Олий мажлис депутати Фарҳод Зайниев билан боғланди.

"Футбол отам учун доим муҳим ҳисобланган. Футбол кунлари Тошкентдан уйга қайтганимда у кишини стадионда учратар эдим. Хатто вилоят ҳокимлигидан кетганларидан сўнг ҳам “Насаф”ни ўйинларидан доимо бохабар бўлиб турардилар. “Насаф”, “Машъал” ва “Шўртан”ни ривожлантириш йўлида дўстлари Баҳром Давлатов билан жуда кўп маслаҳатлашиб бир ёқадан бош чиқариб иш турардилар. Ҳозиргача эслайман, отамнинг саломатлиги ёмонлашиб шифохонада даволанаётганларида Рўзиқул Бердиевни ўзим олдиларига олиб борганман. Улар "Насаф" ҳақида икки соатлаб суҳбатлашиб қолиб кетишар эди. Ҳеч қачон футбол ҳақида гапиришдан, маслаҳат беришдан эринмаганлар. Қашқадарёда вилоятдаги аҳолининг кайфияти “Насаф”нинг ўйинларига қараб ўзгарар эди. Шу сабабли хатто мажлислар ҳам клубнинг қайд этган натижаларига қараб ўтказилган. 2011 йилда “Насаф” ОФК кубогини ютганида телефон қилиб табрикладим. Отам эса бу кубок билан тўхтаб қолинмайди. “Насаф”нинг “Насаф” бўлиши йўлида ҳали тўхтамаймиз дегандилар. Хатто сўнги нафасларида ҳам футболимиздаги натижаларини етказиб турушимни мендан сўраганлари ёдимда", - дейди олий мажлис депутати Фарход Зайниев.

24 февраль, Нуриддин Зайниев ҳаёт бўлганида 68 ёшни қарши олар эди.





Номоз Чориев Қаршидан махсус


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика