Қамоқдаги Дани Алвес қочишни режа қилган экан
17 feb 14:45
News
Қамоқдаги Дани Алвес қочишни режа қилган экан
Дани Алвес 2023 йилнинг январидан бери 2022 йилининг декабрида Барселонада аёлни зўрлагани учун қамоқда сақланмоқда. 14 ноябрь куни суд текширув ишларини якунлаганини эълон қилди. Прокуратура футболчи учун 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини талаб қилмоқда. Зўрлаш учун максимал муддат 12 йиллик қамоқ ҳисобланади.
Бу воқеа бўйича суд иши 5-7 февраль кунлари бўлиб ўтди. Суд прокурор талаби бўйича якуний қарор чиққануича Алвесни қамоқда қолдирди.
Fiesta канали эфирида "Барселона" собиқ футболчиси вақтинчалик озодликка чиққанида Бразилияга қочиб кетишни режалаштиргани ҳақида маълумот берилди. Жанубий Америка мамлакатида Испания билан экстрадиция бўйича келишув йўқ.
Телебошловчининг сўзларига кўра, Алвес камерадошлари билан бир неча марта ўз режалари ҳақида суҳбатлашган.
Comments