Latest news

11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  0 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  2 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  1 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  1 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  3 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  5 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  5 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  1 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  6 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  5 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  15

Пхёнчханда Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади News

Пхёнчханда Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади

Эртага Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари бошланади.

Ушбу ўйинларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этади. Бугун маҳаллий вақт билан соат 13:00да Пхёнчхандаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш расмий маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, мусобақа ташкилий қўмитаси ҳамда делегациямиз аъзолари иштирок этишди.

Тантанали маросимда Пхёнчхан Олимпия шаҳарчаси мэри, стол тенниси бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпионати ва кубоги совриндори Рю Синг Мин Умид Аҳмаджоновга эсдалик совғаларини топширди. Ўз навбатида Умид Маҳамаджонович ҳам Олимпия шаҳарчаси мэрига Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан совғалар улашди.

Эслатиб ўтамиз, XXIII Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими эртага, 9 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкент вақти билан соат 16:00) да бошланади. Унда тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Комил Тўхтаев делегациямиз байроқдори вазифасини бажаради.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика