"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади
		
		15 aug 11:57
        News	
	 
				 
				"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади
Аргентина терма жамоасидаги ўйинлари билан ҳам танилган 33 ёшли вингер Эрик Ламела Грециянинг АЕК жамоасидан кетганидан сўнг футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
AS хабарига кўра, Ламела "Севилья"да Матиас Алмейданинг мураббийлар штабига қўшилади, у 2021 йилдан 2024 йилгача шу ерда ўйнаган ва Европа Лигасида ғолиб чиқишга ёрдам берган.
Ламела 2024/25 йилги мавсум АЕК таркибида 31 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ламела "Тоттенхэм"да ўйнаган даврида 2021 йилнинг энг чиройли голини урган ва бунинг учун "ФИФА Ференц Пушкаш" мукофотини ўзиники қилган. 2021 йилнинг 14 мартида бўлиб ўтган "Арсенал"га қарши ўйинда у тўпни рақиб ҳимоячисининг оёқлари орасидан ўтказган ҳолда дарвозанинг узоқ бурчаги томон "рабона" зарбасини йўллаганди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments