"Puma" ишлаб чиқарган либоси учун судга тортилиши керак — ганалик мухлислар жамоанинг янги либосини танқид қилди
29 aug 2022 20:25
News
"Puma" ишлаб чиқарган либоси учун судга тортилиши керак — ганалик мухлислар жамоанинг янги либосини танқид қилди
Гана мухлислари терма жамоанинг меҳмондаги либосига оид суратлар интернетда тарқалгач, унинг дизайнини танқид қилди.
"Қора юлдузлар"нинг янги сафар либосида мамлакат байроғи ранглари, қора юлдуз белгиси ва футболчининг рақами марказда сариқ квадрат ичига жойлаштирилган.
"Puma" компанияси бугун ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ушбу суратларни эълон қилгач, маҳаллий мухлислар буни ғазаб билан қарши олишди.
Кўпчилик ушбу формада чиройли дизайнга эга эмаслигини ҳамда уни сотиб олмаслик чақириғи билан чиқди. Шунингдек, ушбу дизайн Ганага ҳурматсизлик маъносида дея эътироф этилган.
Айримлар эса компанияни ёпиб юбориш кераклиги, бошқалари эса бу иш учун уларни судга бериш кераклиги лозимлигини таъкидлаган.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments