ПСЖдагилар Месси билан музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлашди News

ПСЖдагилар Месси билан музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлашди

ПСЖ спорт директори Луиш Кампуш ҳужумчи Лео Месси билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.

"Янги шартномани муҳокама қиляпмиз. У бизнинг лойиҳамизда кўпроқ вақт бўлишини, биз билан ҳамкорлик қилишини истайман. Агарда у шартномани узайтирадиган бўлса, бундан жуда хурсанд бўлардим", - деди мутахассис.

Аргентиналикнинг ПСЖ билан шартномаси ушбу ёзда якунланади. 35 ёшли футболчи ушбу мавсумда 18 ўйинда 10тадан гол ва ассист қайд этди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика