ПСЖ ярим ҳимоячиси Гуйе икки ўйинга еврокубоклардан четлатилди News

ПСЖ ярим ҳимоячиси Гуйе икки ўйинга еврокубоклардан четлатилди

ПСЖ ярим ҳимоячиси Идрисса Гуйе Чемпионлар Лигаси ярим финал "Манчестер Сити"га қарши илк ўйиндаги жиддий фоли учун икки ўйинга дисквалификация қилинди.

Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.

Шундай экан, футболчи ярим финал жавоб ўйинини ва финални ёки парижликлар "Сити"дан ўта олишмаган тақдирда келаси мавсумдаги илк еврокубок ўйинини ўтказиб юборади.

Бундан ташқари, ПСЖ ўйиннинг бошини чўзгани учун 30 минг евро жаримага тортилди. Жавоб ўйини бугун Манчестерда бўлиб ўтади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика