ПСЖ Рамосга 1+1 кўринишдаги шартнома таклиф қилиш ниятида. Ўйинчи йилига 13 миллион евро маош олишни истаяпти
30 jun 2021 17:38
News
ПСЖ Рамосга 1+1 кўринишдаги шартнома таклиф қилиш ниятида. Ўйинчи йилига 13 миллион евро маош олишни истаяпти
"Реал" билан тузилган шартнома муддати бир кундан кейин ниҳоясига етадиган Серхио Рамос ПСЖ билан музокараларни давом эттирмоқда.
L’Équipe нашри хабарига кўра, испаниялик ҳимоячи йилига 13 миллион евро маош тўланадиган 2 йиллик шартнома хоҳламоқда.
Парижликлар 35 ёшли футболчига бундай шартнома таклиф қилишни тўғри қарор, деб ҳисоблашмаяпти. Клуб Рамос билан 1+1 кўринишдаги шартнома тузмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, футболчи "Реал" билан айнан шартнома муддати бўйича келишолмагани оқибатида клубдан кетишга қарор қилганди. Мадрид клуби собиқ сардорига фақатгина бир мавсумлик шартнома таклиф қилганди.
Ўтган мавсумда Рамос Ла Лига доирасидаги 15 ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.
Link :
Source : L’Équipe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments