Latest news

ПСЖ посбони яна жамоага қайтди News

ПСЖ посбони яна жамоага қайтди

ПСЖ дарвозабон Александр Летелье билан шартнома имзолади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

29 ёшли посбон Париж клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2000-2010 йилларда ПСЖ шарафини ҳимоя қилган. Летелье келишувга кўра 2021 йилнинг 30 июнига қадар ПСЖ либосида ҳаракат қилади. Ўтган мавсумда у “Орлеан” клубида тўп тепган.

“ПСЖга қайтиш мен учун катта шаарф. Мен севимли жамоамга қайтганимдан хурсандман ва Кейлор Навас ҳамда Серхио Рико сингари посбонлар билан машғулотлар ўтказишни ўзгача бир иштиёқ билан кутаяпман. Янги мавсумда олдимизга қўйилган катта вазифаларни бажаришни сабрсизлик билан кутаяпман”, дея Летельенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб матбуот хизмати.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика