Latest news

07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14

ПСЖ мухлислари клуб қароргоҳи ёнида Мессини ҳақоратлаб, намойиш ўтказишмоқда News

ПСЖ мухлислари клуб қароргоҳи ёнида Мессини ҳақоратлаб, намойиш ўтказишмоқда

Улар клуб президентидан истеъфо ҳам талаб қилишмоқда.

ПСЖ клубининг бир неча юз нафар мухлиси клуб офиси ёнида норозилик намойишини ўтказишмоқда. Норозилик акциясини ўтказишдан мақсад клубни тизимли ва ақл билан бошқаришга ўтишдир.

Норози мухлислар клуб президенти Носир Ал-Ҳелайфининг истеъфосини талаб қилишмоқда. Шу билан бирга, мухлислар Неймар, Месси ва Верраттиларни жамоадан кетишини исташмоқда. 

Collectif Ultras Paris, яъни клубнинг содиқ мухлислар жамоаси раҳбари қуйидаги сўзларни келтирган:

"Бу кемада капитан йўқ. Биз клуб президентидан муҳимроқ ишлар билан шуғулланишини ва истаган пайтимиз биз билан учрашишини хоҳлаймиз. 

Бу футболчилар бизни йил давомида шарманда қилиб келишмоқда", -дейди Collectif Ultras Paris етакчиси Ромен Мабиль.

Ушбу намойишга келган юзлаб мухлислар "Месси енгилтак аёлнинг боласи", - дея бақираётгани акс этган видео ҳам ҳозирда ижтимоий тармоқларда айланиб юрибди.

Эслатиб ўтамиз, Лео Мессининг Саудия Арабистонига қилган ташрифи ортидан клуб уни ўйин ва машғулотлардан четлаштирганди. Бугун эса Месси аллақачон клубдан кетишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика