Latest news

12:17"Бунёдкор" "Навбаҳор" етакчиларидан бирига даъвогарлик қилмоқда  0 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  27 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

ПСЖ Муҳаммад Салоҳга Европадаги энг кўп маош олувчи ўйинчи бўлишни таклиф қилмоқда News

ПСЖ Муҳаммад Салоҳга Европадаги энг кўп маош олувчи ўйинчи бўлишни таклиф қилмоқда

Футболчи "Ливерпуль" билан янги шартнома имзолаши номаълум бўлиб турибди.

Парижнинг ПСЖ клуби раҳбарияти Килиан Мбаппедан кейин жамоага янги лидер олиб келишни мақсад қилган. El Nacional берган маълумотларга кўра, парижликлар раҳбари Носир Ал Ҳелайфи жамоанинг янги етакчиси сифатида Муҳаммад Салоҳни кўрмоқда. 

Салоҳнинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси шу мавсум охирида ўз якунига етади. Футболчи клуб ҳали ҳам янги шартнома таклиф қилмаганини айтди. Париж клуби эса Салоҳга йилига 40 млн евро маош таклиф қилишга тайёр. Бу сумма ичига хар ҳил бонуслар кирмаган. Барча бонуслар қўшиладиган бўлса, Салоҳ бу таклифга кўра Европадаги энг кўп маош оладиган футболчига айланиши мумкин. 

32 ёшли Муҳаммад Салоҳ яна бироз энг юқори даражада футбол ўйнамоқчи. Шу сабабли, у АҚШ ва Саудия арабистонидан келаётган таклифларга эътибор қаратмаяпти.

Ўз навбатида, ПСЖ "Ливерпуль" билан январдаёқ келишиб олмоқчи. Бу инглиз клуби ҳам ўзи учун маълум миқдордаги пулни кафолатлашини англатади. 

Маълумот учун, Салоҳ ушбу мавсум АПЛнинг 12 та ўйинида 10 та гол ва 6 та ассист қайд этди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика