Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

ПСЖ Мбаппени сақлаб қолиш учун уринишларни тўхтатди News

ПСЖ Мбаппени сақлаб қолиш учун уринишларни тўхтатди

ПСЖ Килиан Мбаппе учун "Реал"га қарши курашда мағлубиятга учраганини тан олди.

ESPN нашрининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, ПСЖ 23 ёшли ҳужумчини клубда олиб қолишга уринишларини тўхтатган. Парижликлар Мбаппенинг тез орада "Реал"га ўтишини эълон қилади.

Мадрид клуби ҳали Килианнинг адвокати билан баъзи тафсилотларни ҳал қилмаган, аммо ҳужумчининг "Реал Мадрид"га эркин агент сифатида ўтишига ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди.

Ўтган ҳафтада ҳам ПСЖ Мбаппени жамоада қолишга кўндиришига ишончи комил эди ва уни кўндириш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилди. Килианга катта шартнома ва имидж ҳуқуқидан 100% даромад таклиф қилишди, шунингдек, улар таркибни кучайтиришга ва унга сардорлик боғичини беришга ваъда беришди.

Мбаппе учун пул ҳеч қачон ҳал қилувчи омил бўлмаган. У ҳар доим "Реал Мадрид"да бўлишни хоҳлаган ва бу орзуси амалга ошади деб ўйламоқда.

23 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда ПСЖ сафида барча турнирларда 44 ўйинда 36 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси шу йилнинг июнь ойигача амал қилади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика