Latest news

ПСЖ Киннинг трансфери устида ишламоқда News

ПСЖ Киннинг трансфери устида ишламоқда

ПСЖ "Эвертон" ҳужумчиси Мойзе Кинни харид қилишни режалаштирмоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Франция клуби италиялик билан шартнома имзолаш устида ишламоқда. "Эвертон" Кинни сотишга тайёр, аммо унинг сотувидан 45-50 миллион евро ишлаб олишмоқчи.

21 ёшли ҳужумчи жорий мавсум ПСЖ таркибида барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 1та ассист қайд этди. Киннинг ижара келишуви 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, италиялик "Эвертон"га 2019 йилда 27 миллион евро эвазига ўтган эди. Киннинг клуб билан тузган шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика