ПСЖ ҳужумчиси "Реал Мадрид"га ўтишга тайёр News

ПСЖ ҳужумчиси "Реал Мадрид"га ўтишга тайёр

ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди жамоадаги мавқеидан норози.

Хабар қилинишича, Икарди жамоасини ўзгартиришга тайёр, сабаби у кўп вақтини захирада ўтказмоқда. 2019 йил "Интер" клубидан келиб қўшилган ҳужумчи сўнгги икки мавсумда атиги 21 ўйин ўтказди ҳамда олдинги чизиқ вакилларининг соясида қолиб кетди.

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Карим Бенземага ўринбосар сифатида аргентиналик футболчи вариантини ҳам кўриб чиқмоқда, чунки франциялик форвардга ҳозирда рақобатчи йўқ, захирадаги Мариано Диас ҳам муносиб таклиф эвазига қўйиб юборилиши режалаштирилмоқда.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика