Latest news

15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  0 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  6 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   15 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3

Пшемислав Банашак: “Пахтакор” мамлакатдаги энг катта жамоа” News

Пшемислав Банашак: “Пахтакор” мамлакатдаги энг катта жамоа”

Польшалик 25 ёшли ҳужумчи Пшемислав Банашак "Пахтакор" билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекканди.

Пшемислав Банашак кеча "Пахтакор"нинг машғулотларида иштирок этди. Championat.asia эса футболчининг янги жамоадаги биринчи таассуротлари билан қизиқди.

 ⁃ “Пахтакор”даги биринчи машғулот қандай ўтди? Умуман, жамоадаги атмосфера қандай?

 ⁃ Жуда ажойиб. Ўйинчилар менга дўстона муносабатда бўлишди. Жамоадаги биринчи кун менга ёқди. 

 ⁃ Сўнгги мавсумдаги статистикангизга эътибор қаратсак, самарадордик ҳавас қилгудек эмас. Бунга фикрингиз қандай? 

 ⁃ Мен қўпинча 90 дақиқа ўйнамас эдим. Кўпинча захирадан, ўйиннинг сўнгги йигирма дақиқасида майдонга тушардим. Охирги мавсумда эса асосий таркибда менга имконият беришди ва голлар кирита бошладим. Мисол учун, охирги уч ўйинда иккита гол урдим.

 ⁃ Нега айнан “Пахтакор”ни танладингиз? Бошқа таклифлар ҳам бормиди?

 ⁃ Ҳа, менда бир неча таклифлар бор эди. Польшанинг биринчи лигасидан, Қозоғистоннинг “Атирау” клубидан таклифлар мавжуд эди. Аммо мен “Пахтакор”ни танлашга қарор қилди. Сабаби, бу клуб мамлакатдаги энг катта жамоа. Мураббий ҳам мени жамоада кўришни истади. Клубдаги ҳамма мени жамоага келишимни истади. Бу эса ёқимли эди. Шу билан бирга, “Пахтакор”да ўйнаш келажакда менининг фаолиятим учун яхшигина фойда бўлади. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика