Latest news

22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  0 22:16"Реал Мадрид"нинг "Бавария"га қарши бошланғич таркиби аниқ!  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  13 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  5 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

"Про-лигада "Локомотив"га қарши бошқалар икки карра кучлироқ тайёргарлик кўради, чунки..." — Денис Коростиченко мавсумга тайёргарлик, жамоага янги келганлар ва Жасур Жалолиддинов ҳақида News

"Про-лигада "Локомотив"га қарши бошқалар икки карра кучлироқ тайёргарлик кўради, чунки..." — Денис Коростиченко мавсумга тайёргарлик, жамоага янги келганлар ва Жасур Жалолиддинов ҳақида

Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи Денис Коростиченко "Championat.Asia" сайтига берган интервью берди.

Унда мураббий мавсумга тайёргарлик жараёни, Суперлигага йўл олиш учун курашадиган рақиблар, Жасур Жалолиддиновнинг “Олимпик”га йўл олиши ҳамда жамоага янги келган футболчилар ҳақида фикр билдирди.


- Янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида...

- Янги мавсумга тайёргарлигимиз режа асосида кетмоқда. Жамоадаги кайфияти яхши, шароитлар аъло даражада. Майдонда шуғулланамиз, спорт залида жисмоний тарафдан ишлаймиз. Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда. Олдимизда назорат учрашувлари бисёр, деярли ҳар куни ўйин ўтказамиз. Рақибларимиз ҳар хил, яъни мамлакатлар, ўйин схемалари, услублари турлича, бундан хурсандман. Биз аллақачон бешта ўйин ўтказишга улгурдик, яна учта учрашув режалаштирилган. Бу биз учун фойдали, чунки биз ўз ўйинимизни йўлга қўйиб олдик, ҳозир турли чизиқларда қайси ўйинчилар энг яхши жуфтлик бўла олишини аниқлаяпмиз.

- Таркибда ёшлар пайдо бўлиши мумкинми?

- Кимгадир ўтган мавсум имкон берилган, кимдир эндигина базага ташриф буюряпти. Йиғинда улар билан яқинроқ танишишимиз ҳамда уларни амалда синаб кўришимиз мумкин. Умуман олганда, барчаси яхши.

- Янги легионерлар ҳақида нима дея оласиз?

- Қишда қайси футболчи билан шартнома имзолаган бўлсак, барчаси жонбозлик кўрсатди. Рустам Соиров иккита гол уришга эришди, Шиме Жужуль ҳам гол уришга муваффақ бўлди ва ўзини яхши томонлама кўрсатди. Умид қиламанки, янги мавсумда у ҳужумда асосий кучга айланади. Иван Соловьёв яхши формада, Боян Найдёнов эса дастлабки ўйиндан сўнг енгил жароҳат олган. Катта эҳтимол билан у йиғин доирасида майдонга тушади. Лекин унинг илк ўйин ва машғулотлардаги ҳаракатларини кўргач, шуни айтишим мумкинки, ушбу футболчи биз учун яхши харид бўлди, у ҳимоя зонамизни кучайтиради.

- Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив"дан "Олимпик"га ўтиши қай тарзда содир бўлди?

- Биз Жасур клубни тарк этишини англаб етгандик. У Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг муҳим футболчиси, жамоа сардори, шу боис унга мунтазам ўйин амалиёти зарур. Жалолиддиновнинг Олимпиадага 100 фоиз тайёр бўлиши муҳим. Кутилганидек, у Тимур Кападзе қўл остидаги “Олимпик”га йўл олди. Албатта, биз Жасурнинг клубда қолишини истардик. Бундай футболчилар ҳар доим ва ҳар қандай жамоага керак. Лекин келаси мавсумни Про-лигада ўтказамиз, Жасур эса Суперлигада ўйнаши керак.

- Суперлигага чиқиш учун курашда “Локомотив”нинг асосий рақиби қайси жамоа бўлади?

- Про-лигада бизга осон бўлмайди, ушбу лигада барча жамоа курашувчан. Қолаверса, “Локомотив” мазкур лигада Тошкентнинг ягона клуби саналади. Эҳтимол, бизга қарши ҳар бир жамоа икки карра кучлироқ тайёргарлик кўриши мумкин, лекин биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Ўйлашимча, Суперлигага йўл олиш учун "Динамо" билан кураш олиб борамиз. “Машъал” ва “Қўқон-1912” каби жамоаларни ҳам эсдан чиқармаслик лозим.




Николай Егоричев суҳбатлашди

Оқил Абдубарноев таржимаси

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика