Latest news

09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  8 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  1 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  5 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  5 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  4 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  4 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  3 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  22 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  17 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  8

Про лигада ҳам қатнашмайдиган "Турон"нинг тақдири нима бўлди? News

Про лигада ҳам қатнашмайдиган "Турон"нинг тақдири нима бўлди?

Про лигада қатнашадиган жамоалар орасида Яйпаннинг "Турон" жамоаси йўқлиги кўпчиликни ажаблантиргани шубҳасиз.

Клуб матбуот хизмати бу ҳақида расмий хабар эълон қилди:

Аввал хабар берилганидек, ҳозирги кунда клубимиз молиявий қийинчиликлар гирдобида бўлиб турибди. Мазкур вазиятда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси "Турон" жамоамизнинг келгусидаги фаолиятини сақлаб қолиш мақсадида амалий чора-тадбирларни амалга оширдилар. Шундан келиб чиқиб ҳозирги кунда клубимиз Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят футбол ассоциацияси қарамоғига ўтказилди ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши белгилаб олинди. 

Юзага келган мавжуд молиявий вазиятдан келиб чиқиб «Турон» клубимиз 2024 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказади. Жамоамиз мухлислари бизни ёлғизлатиб қўймасликларига, мунтазам қўллаб-қувватлаб боришларига ишонган холда келгуси йилларда клубни аввалги мавқейига қайтариш учун барча зарурий чора-тадбирлар амалга оширилаётганини маълум қиламиз",- дейилади клуб эълон қилган хабарда. 

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика