Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

ПРО-Лига, “В” гуруҳи 2-тур. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида News

ПРО-Лига, “В” гуруҳи 2-тур. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида

ПРО-Лига “В” гуруҳининг 2-турида бўлиб ўтган ўйинлардаги голларга шарҳ бериб ўтамиз.

* Турнинг 4та ўйинида жами 9та гол қайд этилди. Қизиғи, “В” гуруҳида ўтган турда ҳам 9та гол қайд этилганди.
* Шундан 3таси мезбон жамоалар ҳисобига ёзилган бўлса, қолган 6та голни меҳмонлар киритди.
* Сафарда энг кўп гол урган жамоа – “Нурафшон”. Самарқандда “Шердор” жамоасига қарши кечган баҳсда Тошкент вилояти жамоаси рақиб дарвозасига  3та тўп киритишга муваффақ бўлди.  
* “Зомин”, “Лабса” ва “Ғиждувон” жамоалари ушбу турда ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолди.
* Ўз майдонида рақиб дарвозасига энг кўп тўп киритган жамоа ҳам “Шердор” бўлди. 2та гол.
* Турнинг энг тезкор голи “Шердор” – “Нурафшон” ўйинида қайд этилди. Учрашувнинг 15-дақиқасида меҳмонлар аъзоаси Элбек Равшанов яратилган вазиятни гол билан якунлашга муваффақ бўлди. Аҳамиятлиси ушбу тезкор гол якунда Тошкент вилояти жамоасига сафарда муҳим уч очкони келтирди.  
* Турнинг энг сўнгги голи ҳам “Шердор” – “Нурафшон” ўйинида кузатилди. Драматик тарзда кечган учрашувнинг 83-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Орифхўжа Абдухолиқов рақиб дарвозасига тўп киритиб, жамоасига ғалаба келтирди.
* Ўйинларнинг биринчи таймида 3та гол қайд этилди.
* Иккинчи бўлимда эса дарвозаларга яна 6та тўп киритилди.
* ПРО-Лиганинг 2-турида 2та пенальти қайд этилди. “Локомотив-БФК” – “Ёзёвон” учрашувини бошқариб борган ҳакам Олимжон Толибжонов ҳар бир таймда меҳмонлар дарвозасига 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Белгиланган пенальтини аввалига Тимур Эргашев аниқ амалга ошира олмаган бўлса, иккинчи бўлимда Саидмаҳмуд Ғуломов унумли фойдаланиб қолди. Лекин бу “Локомотив-БФК”нинг мағлубиятдан қутулиб қолишига етарли бўлмади.
* Ушбу турда дубл, хет-трик ва автогол қайд этган футболчилар урчмади.  

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 2-турда гол урган футболчилар
1. Саидмаҳмуд Ғуломов (“Локомотив-БФК”) – 1та.
2. Маъмир Қосимов (“Ёзёвон”) – 1та.
3. Зоҳид Исмоилов (“Ёзёвон”) – 1та.
4. Достон Тошматов (“Зомин”) – 1та.
5. Фарзин Мухторов (“Шердор”) – 1та.
6. Фурқат Раҳмонов (“Шердор”) – 1та.
7. Элбек Равшанов (“Нурафшон”) – 1та.
8. Фаррух Шотурсунов (“Нурафшон”) – 1та.
9. Орифхўжа Абдухолиқов (“Нурафшон”) – 1та.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика